Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззаков Руслан Ишқуловичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув хўжалиги корхоналари мўриконларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган чиқинди газларни тозалаш ускунасини параметрларини асослаш”, 11.00.05-Атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари буйича).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2999
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
Илмий раҳбар: Салоҳиддинов Абдулҳаким Темирхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога олинган патент номи: “Сув хўжалиги қурилиши корхонаcи мўриконидан чиқаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини тутиб қолувчи ускуна” (№ IAP 06715, 2022 й.) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлигининг 2022 йил 01 апрелдаги 01-11/661-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув хўжалиги қурилиши корхоналари мўриконидан чиқаётган чанг ва чиқинди газ аралашмаларни  тутиб қолувчи ускунанинг параметрларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
сув хўжалиги қурилиши корхоналари мўриконидан атмосферага чиқарилаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини мойли ҳаво-томчи аралашмаси ва эгилган игналар ёрдамида қайта кўп мартали тозалаш ҳисобига юқори даражада ушлаб қолиш имкон яратувчи ускуна яратилган;
атмосфера ҳавосига чиқарилаётган чанг ва чиқинди газ аралашмаларини тозалаш ускунасини параметрлари, жумладан чанг-газ аралашмасининг самарали тозаланишини таъминловчи тезлиги, ҳажми ва абсорбент таркиби ҳамда жараёнда шаклланувчи хаво шарларини бир текис сўндирувчи игналарни жойлаштириш қиялиги экспериментал тадқиқотлар асосида илмий асосланган;
яратилган ускуна ёрдамида сув хўжалиги қурилиши корхонаcи мўриконидан чиқаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини тозалаш самарадорлигини ўзгариш қонуниятлари чанг ҳаво аралашмаси оқим тезлиги, махсус игналарнинг қиялик бурчаги ва тозаловчи суюқлик таркиби асосида экспериментал  аниқланган;
яратилган сув хўжалиги қурилиши корхонаcи мўриконидан чиқаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини тозалаш ускунасига маҳкамланган махсус игналарнинг қиялик бурчаги 900 ва газ-чанг аралашмаларининг тезлиги 10-12 м/с бўлганда, тозалаш самарадорлигини ошиши аниқланган;
яратилган ускуна ёрдамида Н2О+транформатор мойи аралашмасидан иборат тозаловчи суюқлик қўлланилганда, энг самарали тозалаш даражасига эришилиши илмий асосланган;
IV. Тадқиқотнинг натижаларини жорий қилиниши Сув хўжалиги қурилиши корхонаcи мўриконидан чиқаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини тозалаш ускунасининг тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
№ IAP 06715 ихтиро патенти билан ҳимояланган ускуна Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган  “Ravnaq Kapital”  масъулияти чекланган жамияти, Бўстонлик тумани Искандар посёлкасида жойлашган “ENERGOQURILISHINDUSTRIYA” УК нинг темир бетон буюмлари заводи, Бекобод шаҳрида жойлашган  “BEKABAD OGNEUPOR” МЧЖ қўшма корхонаси, Оҳангарон туманида жойлашган “NAVBAHOR GISHT” масъулияти чекланган жамияти, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “MEGA INVEST” масъулияти чекланган жамиятларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2022 йил 31 мартдаги 03-02/7-705-сон маълумотномаси; Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 2020 йил 30 ноябрдаги 01/12-4348 сон маълумотномаси). Натижада мазкур ташкилотларда “Сув хўжалиги қурилиши корхонаcи мўриконидан чиқаётган чиқинди газ ва чанг аралашмаларини тутиб қолувчи ускуна”си қўлланилганда тозалаш самарадорлиги 93,1-95,6 % ни ташкил этган. Ишланма манбадан атмосфера ҳавосига ташланаётган чанг ва чиқинди газларни тозалаш самарадорлигини 8,5-9,8 % га ошириш имконини берган; Иқтисодий самарадорлик бир ускуна ҳисобига 25516,16  минг сумни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish