Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаффоров Азамат Уйғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болдир суяклари диафизар синишларини жарроҳлик даволашда остеорегенерацияни оптималлаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib964.
Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Дурсунов Ахмад Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болдир суяклари диафизар қисмидан майдаланиб синишларида жарроҳлик усуллари ва тромбоцитларга бой плазмани  қўллаш йўли билан остеогенезни оптималлаштириш орқали  даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал равишда тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурухда морфологик тадқиқотлар кўрсаткичлари остеон хужайраларнинг пайдо бўлиш муддати қисқариши ва остеобластлар миқдори кўпайганлиги аниқланган ва остеорегенерациянинг стимулланиши исботланган;
тромбоцитларга бой плазма қўлланилган экспериментал асосий гурухда рентгенденситометрик кўрсаткичлар суяк минерал зичлигининг ўртача 1,26 баробар ошиши  аниқланган ва остеорегенерациянинг стимулланиши исботланган;
экспериментал қуёнларда тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурухда иммунологик текширувлар орқали гуморал ва махаллий иммунитет холатини аниқловчи IgА фаоллигининг  14-кундан бошлаб ошиши асосида иммуномодулатор  хусусияти мавжудлиги  исботланган;
болдир суяклари диафизар майдаланиб синишлари бўлган ва тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурух беморларида  биокимёвий кўрсаткичлар - кальций ва витамин Днинг ўртача миқдори  назорат гурух беморларига нисбатан кўпроқ ошиши ва ишқорий фосфатаза миқдорининг норма даражасига яқинлашиши холати аниқланиши асосида  суяк регенерациясининг стимулланиши ва тикланиш  даврининг қисқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болдир суяклари диафизар қисмидан майдаланиб синган беморларни жаррохлик усулида даволашдан олинган натижалар асосида:
болдир суякларининг диафизар қисмидан синиши билан мурожаат қилган беморларнинг жаррохлик усулида даволашдан бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болдир суяклари диафизар синишларида хирургик даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиялар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021  йил 1 июндаги 8н-д/175-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар даволаш муддатини қисқартириш, келиб чиқувчи салбий асоратлар сонини камайтириш ва даволаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган.
болдир суяклари диафизар синишларида хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро шахри клиник касалхонаси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 апрелдаги 08-10159-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари даволаш муддатларини 10 кунга қисқартириш ва ногиронликни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish