Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилов Одилжон Элмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорамоллар эхинококкозида гўшт ва паренхиматоз органларнинг сифатини ветеринария санитария баҳоси», 16.00.04 – Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси, ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/V51.
Илмий раҳбарлар: Алессандра Гуиди, ветеринария фанлари доктори, профессор; Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019V.12.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, доцент; Нуруллаев Алишер Абдуллаевич, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг сўйиш корхоналарида сўйилган, эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўшти ва паренхиматоз органларнинг сифат кўрсаткичларини ветеринария санитария жиҳатдан баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикамиз шароитида эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўшти ва паренхиматоз органларининг биокимёвий кўрсаткичлари асосида истеъмолга яроқлилик сифати аниқланган;
эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўштининг биологик қиймати соғлом қорамол гўштига нисбатан 16,8% га камайиши аниқланган;
эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўштининг таркибидаги K, Ca, Mg, Na, Fe, Zn элементлари нисбий миқдорининг камайиши аниқланган;
эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўшти ва паренхиматоз органларида ичак таёқчалари ўртача 25,7%, стафилококклар - 10,5% ва салмонеллалар - 3,6% гача учраши аниқланган;
қорамоллар эхинококкозида гўшт ва паренхиматоз органларни бактериялардан зарарсизлантиришда юқори 80-85оС ҳароратда 30-35 дақиқа давомида термик ишлов бериш усули ишлаб чиқилган;
қорамоллар эхинококкозида гўшт ва паренхиматоз органларнинг истеъмолга яроқлилигини патологоанатомик, физика-кимёвий ва бактериологик текширишлар асосида ветеринария-санитария баҳоси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорамоллар эхинококкозида гўшт ва паренхиматоз органларнинг сифатини ветеринария санитария баҳоси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Қорамоллар эхинококкозида гўшт маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини ветеринария санитария жиҳатдан баҳолаш» бўйича тавсиянома тасдиқланган ва Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказларига ҳамда кушхоналарга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 апрелдаги 02/23-119-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш эвазига қорамоллар эхинококкозида гўшт ва паренхиматоз органларнинг истеъмолга яроқлилик сифати ва хавфсизлигини аниқлашга эришилган;
эхинококк билан кучли зарарланган қорамоллар гўштининг таркибида кечадиган биокимёвий ўзгаришларни, уларнинг меъёр кўрсаткичларини қўллаш усули ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 апрелдаги 02/23-119-сон маълумотномаси). Натижада эхинококк билан кучли зарарланган қорамоллар гўштининг биологик қиймати 160,1 ккал (соғлом ҳайвонларга нисбатан 16,8 % камайиши) га камайиши аниқланган;
қорамоллар эхинококкозида сўйишдан кейинги олинган гўшт бактериялар билан зарарланганда 30-35 дақиқа давомида юқори 80-85оС ҳароратда термик ишлов бериш орқали зарарсизлантириш усули ишлаб чиқилиб, ҳайвонларни сўйиш корхоналарга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 9 апрелдаги 02/23-119-сон маълумотномаси). Натижада қорамоллар эхинококкозида сўйишдан кейинги олинган гўштни бактериялардан зарарсизлантиришда юқори самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish