Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Шохрух Акром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Банкларнинг жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/ Iqt1691.
Илмий раҳбар: Исламкулов Aлимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахсларга уй-жой қурилишига ипотека кредити ажратишда қарз олувчининг бошланғич пул бадали ва кредит маблағлари ҳисобидан қурилиш қиймати сметасидан 50 фоизгача миқдоридаги бўнак тўловини пудрат қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ажратиш зарурлиги асосланган;
жисмоний шахсларни кредитлашда қарз юки фуқароларнинг кредит ва микроқарзлари бўйича ойлик тўловлари чегараси ўртача ойлик даромадининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги таклиф этилган;
асосий кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келган кундан бошлаб, қарздор банкка кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасидан келиб чиқиб табақалаштирилган тартибда тўлаши зарурлиги илмий асосланган;
кредит картаси орқали кредитлашда жисмоний шахсларга ажратилган кредит лимити иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги, биринчи марта фойдаланганда фоизларни тўлашда 30 кун муддатга имтиёзли давр белгиланиши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний шахсларга уй-жой қурилишига ипотека кредити ажратишда қарз олувчининг бошланғич пул бадали ва кредит маблағлари ҳисобидан қурилиш қиймати сметасидан 50 фоизгача миқдоридаги бўнак тўловини пудрат қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ажратиш таклифи «Халқ банки»нинг 2022 йил 7 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги Тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Халқ банки»нинг 2022 йил 4 апрелдаги 2-23/196-сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган кредит сиёсати ва жисмоний шахсларга уй-жой қурилишига кредитлар ажратиш тартиби янада соддалаштиришга эришилган;
жисмоний шахсларни кредитлашда қарз юки фуқароларнинг кредит ва микроқарзлари бўйича ойлик тўловлари чегараси ўртача ойлик даромадининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги зарурлиги бўйича таклиф «Халқ банки»нинг 2022 йил 7 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги Тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Халқ банки»нинг 2022 йил 4 апрелдаги 2-23/196-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг кредитлаш ҳажми 2022 йил 1 мартда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 12 фоизга ўсишига, банкнинг ушбу манбадан жалб қилинган муддатли ресурслари даромадлилик даражаси 8 фоизга ўсишига эришилган;
асосий кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келган кундан бошлаб, қарздор банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасидан келиб чиқиб табақалаштирилган тартибда тўлаш таклифи «Халқ банки»нинг 2022 йилга мўлжалланган кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Халқ банки»нинг 2022 йил 4 апрелдаги 2-23/196-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг кредит портфели таркибида жисмоний шахсларга бераётган кредитлари ҳажми 2022 йил биринчи чораги якунлари бўйича ўтган ҳисобот даврига нисбатан 15 фоизга кўпайишига эришилган;
кредит картаси орқали кредитлашда жисмоний шахсларга ажратилган кредит лимити иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги, биринчи марта фойдаланганда фоизларни тўлашда 30 кун муддатга имтиёзли давр белгилаш тавсияси «Халқ банки»нинг 2022 йил 7 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги Тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Халқ банки»нинг 2022 йил 4 апрелдаги 2-23/196-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича оладиган фоизли даромадини 2022 йил биринчи чораги якунлари бўйича ўтган ҳисобот даврига нисбатан 20 фоизга кўпайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish