Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашова Рано Уринбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хеликобактериоз ва дори ташувчи генлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда темир танқислиги анемиясида ферротерапия самарадорлигини ошириш йўллари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2406.
Илмий раҳбар: Жарылкасынова Гавхар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали PhD 04/30.09.2020 Tib 123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Захидова Машхура Зиёматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат тиббиёт педиатрия университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хеликобактериоз билан оғриган беморларда темир танқислиги камқонлигининг хусусиятларини ўрганиш ва инфекциянинг намоёнлиги ва дори транспортёрлари генотипларини ташувчанлигини ҳисобга олган ҳолда комбинацияланган ферротерапияга дифференциал ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор темир танқислиги анемияси билан оғриган беморларда ферритин ва қон зардобидаги темир даражаси билан НРга антителалар даражаси ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
НРга нисбатан антителаларнинг юқори даражаси уч валентли темир препаратлари билан терапия самарадорлигини пасайиши билан боғлиқлиги исботланган;
эрадикацион терапияси курсини ўтказиш уч валентли темир препаратларидан фойдаланганда ферротерапия самарадорлигининг асосий лаборатория кўрсаткичларини сезиларли даражада ошириши исботланган;
илк бор генетик детерминланган оқсил-транспотёри паст фаолликда бўлган беморларда эрадикацион терапия курсини ўтказиш уч валентли темир препарати билан даволаш самарадорлигини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хеликобактериозга чалинган беморларда учрайдиган темир танқислиги анемиясида ферротерапия самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Helicobacter pylori билан бирга кузатиладиган темир танқислиги анемиясида терапияси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Helicobacter pylori билан бирга кузатиладиган темир танқислиги анемиясида ферротерапия самарадорлигини баҳолаш усуллари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/66-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома НР бор беморларда темир танқислиги анемиясини даволашда турли хилдаги темир препаратларини қўллаб даво самарадорлигини баҳолашга имкон берган;
Helicobacter pylori билан касалланганда темир танқислиги ҳолатлари оғирлигини башорат қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Helicobacter pylori билан касалланганда темир танқислиги ҳолатлари оғирлигини башорат қилиш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/65-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияноманинг мақсади темир танқислиги анемияси бор беморлар организмидаги темир алмашинуви кўрсаткичлари ва НРга нисбатан антителалар даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш. Корреляцион боғлиқликни баҳолашда олинган натижалар асосида шуни хулоса қилиш мумкинки, ферритин, қон зардобидаги темир ва бошқа кўрсаткичлар бўйича маълумотлар бўлмаганда, НР га нисбатан антителалар миқдорига қараб темир танқислиги ҳолатининг мавжудлиги ва унинг оғирлигини аниқлаш имконини берган;
хеликобактериоз ва дори ташувчи генлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда темир танқислиги анемиясида ферротерапия бўйича Илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти №3, №4 ва 6-сонли оилавий поликлиникалар фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 8н-з/111-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Helicobacter pylori билан боғлиқ темир танқислиги камқонлиги билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish