Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Хикмат Таировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиши тугатилмаган темирбетон каркасли биноларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини тадқиқоти ва уларни хисоблаш услубларини такомиллаштириш”, 05.09.01-“Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1361.
Илмий раҳбар: Шаджалилов Шокомил, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Асқаров Бахтиёр Асқарович; техника фанлари номзоди, доцент Усманов Валиахмат Файзиллаевич.
Етакчи ташкилот: “ЎЗОҒИРСАНОАТЛОЙИҲА” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиши тугатилмаган темирбетон каркасли биноларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига таъсир этувчи юклар ва ташқи муҳитни ҳисобга олган ҳолда тадқиқот ўтказиш ва олинган натижалар асосида уларни ҳисоблаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қурилиши тугатилмаган бинолар темирбетон конструкциялари бетон мустаҳкамлигини ҳақиқий қийматларини аниқлашда олинган натижалар ишончлилигини ошириш учун олиб борилган тажрибаларга асосланиб  маълумотлар сонини меъёрий хужжат ҚМҚ 2.01.03-19 6.2. бўлимидаги кўрсатмалари ва тавсияларига қараганда икки маротаба ошириш кераклиги аниқланган;
юк кўтарувчи темирбетон конструкцияларнинг бетон мустаҳкамлигини иқлимий ҳарорат ва намлик таъсирида ўзгаришини ва арматура коррозияси даражасини аниқлаш учун математик моделлар ишлаб чиқилган;
темирбетон тўсинларнинг эгилишини амалдаги меъёрлар бўйича ҳисоблаш учун айрим коэффициентлар (  ва  ) қийматларини белгилашда ҳарорат ва намликни инобатга олган холда ўрнатиш зарурати белгиланган;
қурилиши тугатилмаган темирбетон каркасли биноларни сейсмик таъсирларга ҳисоблашда тадқиқот даврида олинган натижаларни қўллаш орқали қурилишни давом этириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қурилиши тугатилмаган темирбетон каркасли биноларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини тадқиқоти ва уларни ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўтказилган техник ва илмий тадқиқотлар асосида Тошкент шаҳри Сирғали туманида ўттиз йилдан кўпроқ муддатда қурилиши тугатилмаган бир ва саккиз қаватли темирбетон каркасли биноларнинг тадқиқот натижаларига кўра уларни реконструкция лойиҳасини яратишга берилган тавсиялар “ARXITEKTURA, QURILISH, INTEGRATSIYA VA INNOVATSIYA MARKAZI” амалиётида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  19  январдаги  №09-06/555-сон маълумотномаси). Натижада буютмачи «TEXMETPLAST» МЧЖ текширилган биноларни эксплуатацияга киритиш учун керакли қайта қуриш ишларини давом эттириш имконини берган;
яратилган математик моделлардан фойдаланиш дастурлари интеллектуал мулк сифатида қайд қилинди ва ўрнатилган тартибда уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳномалар олинди. Арматуранинг коррозиядан емирилишини аниқлаш учун берилган математик модел “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан қайта ишланаётган ҚМҚ 2.01.16-97 “Турар жой биноларининг жисмоний емирилишини баҳолаш қоидалари” меъёрий ҳужжатига киритиш учун қабул қилинди ҳамда ушбу моделлар Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ўқув жараёнида фойдаланилди. Улар 7073030 - “Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш” мутахассислиги бўйича тайёрланадиган магистрлар учун “Бино ва иншоотларни қайта қуриш, текшириш ва синовдан ўтказиш”  фанидан магистрантларни ўқитиш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  19  январдаги  №09-06/555-сон маълумотномаси). Натижада математик моделлар ва тайёрланган дастурлардан фойдаланиш бетон мустаҳкамлигини ва арматура коррозиясини аниқлашда ишончлилик даражаси ортишига имкон яратган ва ўқув жараёнида қўллаш институтда тайёрланаётган кадрлар сифатини бевосита оширишга хизмат қилиш имконини берган;
темирбетон конструкцияларни ташқи юклар ва атроф муҳитнинг салбий таъсирини инобатга олиб уларнинг мустаҳкамлик ва деформацияларини ҳисоблаш учун берилган тавсиялар лойиҳа институти “ТашГИПРОГОР” АЖ ҳамда  “MASSHTAB PROEKT - STROY” МЧЖ ва “ARCHITECTURE AND ENGINEERRING GROUP” МЧЖлар амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг  2022 йил  19  январдаги  №09-06/555-сон маълумотномаси). Натижада берилган тавсияларни амалиётда қўллаш қурилиши тугатилмаган темирбетон каркасли биноларни юк кўтарувчи конструкцияларини ишончлилик даражасини оширшга ва реконструкция лойиҳасини талаб даражасида бажариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish