Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшибоев Шухратбек Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости мева-сабзавот омборларида табиий совуқликни аккумуляциялашнинг энергия самарадор тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.04-“Саноат иссиқлик энергетикаси” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/T1016.
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Вардияшвили Афтандил Асқарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Энергетика муаммолари институти.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ости мева-сабзавот омборларида ностационар иссиқлик алмашинувини тадқиқот қилиш асосида табиий совуқликни аккумуляция қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва иссиқлик-техник параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости мева-сабзавот омборининг тупроқ массивида жойлаштирилган табиий совуқлик аккумулятори қувури сиртидан исталган масофада ва вақт ичида  тупроқ ҳарорати ўзгаришини ҳисоблаш имконини берадиган ностационар иссиқлик алмашинуви жараёнининг  математик модели ва аккумулятор қувурининг иссиқлик бериш коэффициентини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
совутиш камераси ҳавоси ва тупроқ массиви орасидаги иссиқлик алмашинувининг физик параметрлари ва ностационар ҳарорат режимини ҳисобга олиб, совуқ ҳаво сарфи ва совутиш давомийлигига боғлиқ равишда табиий совуқлик аккумуляторли ер ости мева-сабзавот омбори ички ҳавоси ҳароратининг ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган иссиқлик балансининг математик модели ишлаб чиқилган;
қайта тикланадиган ташқи ҳаво табиий совуқлигини ер ости мева-сабзавот омборининг тупроқ массивида аккумуляциялаш ва ундан маҳсулотларни совутишда фойдаланишни таъминлайдиган табиий совуқлик тупроқ аккумуляторли такомиллаштирилган иссиқлик-техник қурилма ишлаб чиқилган;
ер ости мева-сабзавот омборининг актив вентиляция тизими билан комбинациялашган, бир вақтда совутиш ва вентиляция вазифасини бажариш имконини берадиган табиий совуқлик тупроқ аккумуляторли энергия самарадор  совуқлик таъминоти тизимининг такомиллаштирилган технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости мева-сабзавот омборларининг автоном совуқлик таъминоти тизимлари учун энергия самарадор табиий совуқликни аккумуляциялаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
ер ости мева-сабзавот омборларининг совуқлик таъминоти тизимлари учун табиий совуқлик тупроқ аккумулятори қурилмаси Қашқадарё вилоятининг "Боғизар Варганза" МЧЖда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 февралдаги №07/35-04/585-сон маълумотномаси). Натижада, сиғими 500 тонна бўлган мева-сабзавот омборларида маҳсулотларни сақлаш даврида 60-68 фоизгача электр энергиясини тежалишига эришилган;
актив вентиляция тизими билан уйғунлаштирилган, табиий совуқлик тупроқ аккумуляторли ер ости мева-сабзавот омборининг энергия самарадор совуқлик таъминоти тизимининг технологик схемаси Қарши шаҳридаги "Shaxnur freezer industry" МЧЖда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 19 февралдаги №07/35-04/585-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий совутиш тизимларига нисбатан маҳсулотларни сақлаш даврида 315,6 млн сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish