Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиева Дилноза Ўткиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ““Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалаш компетенлигини ривожлантириш (Узлуксиз касбий ривожлантириш тизими мисолида)”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2169.
Диссертация иши бажарилган ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Марат Алимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларини лойиҳалашга оид компетентлигини ривожлантириш  бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлиги мазмуни Genially, Learnis, OnlineTestPad онлайн таълим платформаларида чизиқли, ҳалқасимон, муаммоли ва веб квестни яратишнинг когнитивлик, касбий мослашувчанлик, касбий омилкорлик, қизиқувчанлик, ўз-ўзини бошқара олиш кўникмаларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
“Квест” технологияси асосида дарсларни лойиҳалаш босқичлари  квестни яратиш сценарийси тузилмаси сюжетли, квеатив топшириқ, когнитив фикрлашга йўналтирувчи ва рефлексив ёндашувларга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлигини ривожлантириш воситаси Yii 2.0 дастурий таъминот платформасида тингловчиларнинг вебга мослаштирилган ўқув ресурслари ёрдамида квест дарсларини лойиҳалаш малакаларини оширишга қаратилган “Qvest.uz” ахборот таълим муҳити ва “Quest” мобиль иловасини яратиш асосида такомиллаштирилган;
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлигини баҳолашнинг мотивацион-қийматли, когнитив-фаоллик, шахсий, рефлексив-ижодий каби информацион ва аналитик мезонларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларининг “Квест” технологияси асосида дарсларни лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлиги мазмуни Genially, Learnis, OnlineTestPad онлайн таълим платформаларида чизиқли, ҳалқасимон, муаммоли ва веб квестни яратишнинг когнитивлик, касбий мослашувчанлик, касбий омилкорлик, қизиқувчанлик, ўз-ўзини бошқара олиш кўникмаларини белгилаш орқали такомиллаштирилган мазмунидан ОТ-Атех-2018-519- рақамли «Компьютерни имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни веб-иловасини дастурий таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасининг виртуал ресурсларни веб-иловасини яратиш алгоритмларини тузиш қисмида ишлатилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-02/3-591-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида дидактик ўқув воситалар, интеграциялашган ахборот-таълим муҳити ва вебга мослаштирилган иловалардан фойдаланиш орқали дарсларни лойиҳалашга оид компетентлиги ривожлантирилган;
“Квест” технологияси асосида дарсларни лойиҳалаш босқичлари (дарс тузилиши, ўқитиш усуллари ва воситаларини) квестни яратиш сценарийси тузилмасининг (сюжетли, квеатив топшириқ, когнитив фикрлашга йўналтирувчи ва рефлексив ёндашув)га устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан И-ХТ-0-19929 “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика ва информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳасининг методик тавсия илованинг кетма-кетлиги ва тизимлигини яратиш босқичида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-02/3-591-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг дарсларни замонавий ахборот коммуникцион технологиялари асосида  олиб бориш учун дастурий таъминот яратилган;
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлигини ривожлантириш воситаси Yii 2.0 дастурий таъминот платформасида (тингловчиларнинг вебга мослаштирилган ўқув ресурслари ёрдамида квест дарсларини лойиҳалаш малакаларини оширишга қаратилган) “Qvest.uz” ахборот таълим муҳити ва “Quest” мобиль иловасини яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тадқиқот” кўрсатувини сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-02/3-591-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг дарсларда аралаш таълимни самарали қўллаш асосида ташкил этишга хизмат қилган;
“Квест” технологияси асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалашга оид компетентлигини баҳолашнинг информацион ва аналитик мезонлар(мотивацион-қийматли, когнитив-фаоллик, шахсий, рефлексив-ижодий)га устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Онлайн касбий ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида яратилган дастур-режалар мазмунига сингдирилган ва мавзуларини шакллантиришда фойдаланилган (А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил, 24 августдаги 01/09-817-сон, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-02/3-591-сон маълумотномалари). Натижада, ўқитувчиларнинг дарсларни замонавий ёндашув ва инновацион технологиялар асосида мактаб ўқитувчиларининг дарсларни лойиҳалаш компетентлигини баҳолаш шарт-шароитлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish