Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуродова Феруза Ташмуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср инглиз насрий роман жанри типологиясининг шартланишида бадиий ижод тенденцияларининг роли», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil1052.
Илмий раҳбар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор; Хажиева Феруза Мэлсовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср инглиз насрий роман жанри типологиясини шартлантиришда бадиий ижод тенденцияларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз романи поэтик яхлитлигининг жанрга боғлиқлиги мактуб, номалар шакли, эпизодлардаги уйғунлик, суҳбат ва эссечилик шакли, вақтларнинг қоришиши, детектив-интрига, нутқ қатламлари, турли ижтимоий-тарихий қарашлар тўқнашуви, вазиятнинг шартлилиги ва метафорик моҳияти, фантастик чекинишлар каби шакл унсурларининг мазмунга мутаносиблигида намоён бўлиши аниқланган;  
XX аср инглиз романи композицион шаклининг эпик-драматик структурага мойиллиги  роман композицияси, образлар тизимида ғоявий қарши курашга урғу берилиши, лирик-интеллектуал услубнинг қўлланиши,  гуманистик ва демократик ғояларнинг алоҳида таъкидланиши, эпик ҳикоя қилиш тарзининг миллий хусусияти билан белгиланганлиги асосланган;  
инглиз насрий эпик асарларида ижтимоий структурани бадиий структурада қайта яратиш тенденциясининг етакчилик қилиши, мазкур тенденциянинг индивидуал-шахсий тақдирлар, синфлар, миллатлар, мамлакатларнинг тарихий ҳаракатлари жараёнида намоён бўлишини романдаги воқеалар ривожида кўриш мумкинлиги далилланган;
реалистик адабиётда бадиий вақт талқини қўлланган ижодий тажрибаларда сабаб-вақт алоқаларининг мустаҳкам асосига таянилиши, модернистик адабиётда эса, тажриба вақтни “вайрон” қилиши оқибатида вақт ва макондаги воқеа-ҳодисалар ҳаракатини тавсифлайдиган эпик структуранинг барбод қилинганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср инглиз адабиётида роман жанрининг хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ХХ аср инглиз адабиёти намоёндалари ва модернист ёзувчиларининг асарларида инсон мавзуси ва инсонни тасвирлаш тамойиллари, давр тузумининг ғайриинсоний моҳиятига қарши норозилик ифодаси билан боғлиқ хулосалардан ОТ-Ф8-002 “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги  89-03-5451-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида қиёсланган модернист ёзувчилар асарларида инсон ва жамият муносабатлариаро зиддият турли конфликт категорияларида намоён бўлиши ҳамда уларнинг фалсафий-ижтимоий хусусиятларига доир поэтик масалалари такомиллаштирилган;
инглиз модерн адабиёти билан боғлиқ муаммолар тасвири, XX аср инглиз романининг айрим типологик хусусиятлари, жанрий хилма-хиллиги ўртасидаги ўзаро нисбат-боғланишлар, реалистик адабиётда бадиий вақт талқини қўлланган ижодий тажрибаларда сабаб-вақт алоқаларига доир хулосалардан И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион  лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5451-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникативлик қобилияти,  адабиётшунослик асослари юзасидан билими ва компетенцияси оширилган, таълим тизими жараёнининг тил ва адабиёт соҳасига тааллуқли жиҳатлари такомилига эришилган;
танланган адиблар ижодида замондошлари учун зарур бўлган инсоний фазилатлар, инсон ўз ҳаётида ривожланиши ва ҳаётининг фаол эгаси бўлиши лозимлиги, асар қаҳрамонлари характеридаги шахсий кечинмаларни ҳаддан ташқари бўрттиришга ва одамнинг ўз “Мен”ини ортиқ баҳолашга олиб келадиган субъективизмнинг хавф-хатари талқинига доир хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Маънавиятимиз сарчашмаси” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти бўлимининг 2020 йил 17 ноябрдаги 12-15/189-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 31 декабрдаги 04-15/2985-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг ХХ аср инглиз адабиётида роман жанрида ижод қилган ёзувчи ва адибларнинг асарлари, модернизм ва реализм даври хусусиятлари ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган;
асарларда эпопеяга хос хусусиятлар, эпик асарда ижтимоий структурани бадиий структурада қайта яратиш тенденциясининг мавжудлиги, эпик хосликнинг кўплаб индивидуал-шахсий тақдирлар, синфлар, миллатлар, мамлакатларнинг тарихий ҳаракатлари жараёнида очилишини романдаги воқеалар ривожида кўриш мумкинлиги билан боғлиқ хулосалардан Қашқадарё вилояти маънавият ва маърифат маркази тадбирларида фойдаланилган (Қашқадарё вилоят маънавият ва маърифат кенгаши Қашқадарё вилоят бўлимининг 2020 йил 09 декабрдаги 01-13/39-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни китобхонликга тарғиб қилинган, адабиётшунослик фанининг долзарблиги ҳақида тушунчалар теранлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish