Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусамадов Зафарбек Нурмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil567.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, доцент; Эназаров Толиб Джуманазарович, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш ва миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларни аниқлаш ва лингвомаданий тадқиқ мезонлари фразеологизмларда антропонимлар иштироки, унинг турлари ва ифодаланиш аспекти, функционал-семантик хусусиятлари, маданий семасига таянган ҳолда далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг семантик-структур асосида исмнинг қўлланиши ўрганилаётган фразеологизмларга хос умумий жиҳат эканлиги, фамилия, патроним ва лақаблар эса асосан инглиз тили антропонимик компонентли фразеологик бирликларига характерлилиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларда антропонимларнинг фразеологик олам манзарасида тутган ўрни, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, маиший ва бошқа қадриятларни воқеланишидаги роли, шахс номи унинг характерига таъсири асосида миллий-маданий ўзига хослик ҳосил қилиши далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда фразеологик бирликларнинг маъно доирасида маданий сема вужудга келиши механизми орқали фразеологик бирликлар таркибидаги ҳар бир антропоним миллий-маданий код вазифасини бажариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари мавзусидаги диссертация материаллари ва хулосаларидан Европа иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 561624–EPP–1–2015–UK–EPPKA2–CBHE–SP– ERASMUS+ CBHEIMEP-сонли «Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш» мавзусидаги лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 15 июндаги 1294/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда таржима, унинг тавсифи, хоссаси, ўзига хос хусусиятлари борасида қобилиятини ошириш, таржимавий асарлар туфайли китобхонлар жаҳон адабиёти дурдоналаридан бахраманд бўлиши, шунингдек, қиёсий адабиётшунослик соҳасидаги билим кўникмалрини шакллантириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустахкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган қўлланмалар, мақолалар, тезислар ёзишда янги ёндашувлар юзага келганлиги далиллаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг семантик-структур асосида исмнинг қўлланиши ўрганилаётган фразеологизмларга хос умумий жиҳат эканлиги, фамилия, патроним ва лақаблар эса асосан инглиз тили антропонимик компонентли фразеологик бирликларига характерлилиги далилланган таклифдан “ОТ-А1-018 Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва  банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 16 июндаги 01-1061-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида учрайдиган антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг таҳлили, уларнинг таржимаси, ўзбек тилида қўлланилиши бўйича келтирилган кўрсатмаларидан терминлар луғатини яратишга ёрдам берган, шунингдек, соҳага оид фразеологик бирликлар сон ва сифат жиҳатдан маълум даражада янгиланганлиги таъминланган;
чоғиштирилаётган тилларда учрайдиган антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг таҳлили, уларнинг таржимаси, ўзбек тилида қўлланилиши бўйича келтирилган кўрсатмаларидан ва халқнинг миллий-маданий менталитетига таъсир кўрсатишига доир илмий-назарий хулосаларидан “Ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғати”ни тузишда ҳамда “Матн лингвистикаси”, “Когнитив лингвистика” ўқув қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2021 йил 22 июндаги 22/504-сон маълумотномаси). Натижада лингвокультурология ва таржимашунослик каби фанлар ўқитилишида ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарслик учун манбалар ва назарий ҳамда амалий материаллар тайёрланаётганида муҳим манба бўлиб хизмат қилишига эришилган;
антропонимик компонентларни қўллаш борасидаги хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолиятида бир қатор шоир ва ёзувчиларннг шеърий ва насрий асарлари таржимасида фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 15 июндаги 01-03/821-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиётини таржима қилишда антропонимик компонентли фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини етказиб бериш муаммолари ҳал этилишига ва таржималарнинг бадиий мукаммаллашиши учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish