Sayt test rejimida ishlamoqda

Жунаев Зухриддин Болтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро Халқ Совет Республикасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатлар (1920-1924 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar757.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хаитов Шадмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухоро Халқ Совет Республикасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Россиянинг  Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил этилганининг дастлабки кунларидан янги ҳукуматнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий фаолиятига доимий равишда аралашуви кескин сиёсий вазиятнинг келиб чиқиши ҳамда Республика ҳудудида қизил армия ва большевикларга қарши қаратилган қуролли мухолифат ҳаракатининг бошланиши ва ривожланиб боришига сабаб бўлгани кўрсатиб берилган:
Бухоро Республикаси раҳбарияти томонидан маориф соҳасида мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, билим юртлари ва олий ўқув юртлариларининг ташкил этилиши узлуксиз таълим тизимининг шаклланишига ҳамда жамиятнинг барча соҳалари учун зарур бўлган миллий кадрларни тайёрлашга хизмат қилгани очиб берилган;
БХСРда пахта, ипак, қоракўлтери каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг саноат корхоналарида қайта ишланиб, ярим тайёр маҳсулот ҳолатида доимий равишда Россия, Германия, Англия, Япония бозорларида сотилишининг йўлга қўйилиши мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ҳамда аҳолидан олинадиган солиқларнинг икки ярим баравар қисқаришига олиб келгани исботланган;
1920-1923 йилларда БХСР ҳукуматининг моддий ва маънавий кўмагида Германия, Туркия, Озарбайжон ва бошқа хорижий давлатларга ўқишга юборилган, большевиклар тазйиқи остида ўз Ватанига қайтарилган истеъдодли йигит ва қизларнинг қишлоқ хўжалиги, саноат, банк, тиббиёт ва маданий соҳада миллий кадрлар захирасини тўлдирганлиги ва бу соҳалар ривожига сезиларли таъсир кўрсатгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Бухоро Халқ Совет Республикасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатлар (1920-1924 йй.)” мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Россиянинг  Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил этилганининг дастлабки кунларидан янги ҳукуматнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий фаолиятига доимий равишда аралашуви кескин сиёсий вазиятнинг келиб чиқиши ҳамда Республика ҳудудида қизил армия ва большевикларга қарши қаратилган қуролли мухолифат ҳаракатининг вужудга келишига сабаб бўлгани ҳамда Бухоро Республикаси раҳбарияти томонидан маориф соҳасида мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, билим юртлари ва олий ўқув юртлариларининг ташкил этилиши узлуксиз таълим тизимининг шаклланишига ҳамда жамиятнинг барча соҳалари учун зарур бўлган миллий кадрларни тайёрлашга хизмат қилгани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2012–2013 йилларда бажарилган ИФА-2012-1-4-сонли “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917–1991 йиллар).  2-жилд” лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи 1917–1991 йиллар)” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 4 ноябрдаги 3/1255-3032-сон маълумотномаси). Натижалар ёш авлодни Ватанимиз тарихини чуқур ва холис ўрганиш ҳамда халқимизни юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган;
БХСРда пахта, ипак, қоракўлтери каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг саноат корхоналарида қайта ишланиб, ярим тайёр маҳсулот ҳолатида доимий равишда Россия, Германия, Англия, Япония бозорларида сотилишининг йўлга қўйилиши мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ҳамда аҳолидан олинадиган солиқларнинг икки ярим баравар қисқаришига олиб келгани ҳамда 1920-1923 йилларда БХСР ҳукуматининг моддий ва маънавий кўмагида Германия, Туркия, Озарбайжон ва бошқа хорижий давлатларга ўқишга юборилган, большевиклар тазйиқи остида ўз Ватанига қайтарилган истеъдодли йигит ва қизларнинг қишлоқ хўжалиги, саноат, банк, тиббиёт ва маданий соҳада миллий кадрлар захирасини тўлдирганлиги ва бу соҳалар ривожига сезиларли таъсир кўрсатгани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 17 мартдаги 06-31-611-сон маълумотномаси). Натижалар  БХСРда жамоат ташкилотлари ҳамда маданий ўзгаришлар тўғрисида объектив маълумотлар беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish