Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўлдошов Ўктамжон Ўрозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Конверсив сўзларни таржима қилишнинг семантик ва лингвокультурологик тадқиқи (инглиз ва ўзбек бадиий прозаси материалида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1228.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти PhD.03/30.12. 2019.Fil/Ped.83.01
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, доцент; Йўлдошев Улуғбек Равшанбекович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги конверсив сўзларнинг функционал-семантик хусусиятларини аниқлаш ва уларни таржима қилишнинг лингвокультурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги конверсив сўзларнинг таркиби қиёсланиб, конверсивлик хусусиятига эга бирикма ва гапларнинг тиллараро муқобиллиги ва унинг назарий асослари бўйича жаҳон тилшунослиги ва таржимашунослигидаги мавжуд семантик, когнитив ҳамда концептологик қарашлар инглиз ва ўзбек бадиий прозаси доирасида асосланган;
таржимада муқобилликка эришишда вужудга келадиган асосий муаммоли ҳолат дунё лисоний тасвирининг турлича эканлиги асосида конверсив тушунчаларнинг қиёсий лингвокультурологик таҳлилига кўра таржимада лингвокультурологик компонентли лексика ва унга когнитив ёндашув муҳим мезон эканлиги конверсив талқин мисолида назарий ва амалий исботланган;
бадиий асарлар таржимаси таҳлилида қиёсий чоғиштирма ва компонент таҳлил методлари, концепт, лингвокультурологик ва лисоний талқин усуллари ҳамда тиллардаги конверсив жуфтликларнинг тегишли семантик таҳлиллари асосида конверсивлар таржимасида муқобилликка эришиш мезони ва усуллари бўйича стратегия сифатида ахборотни фреймлаш, импликация, экспликация ва транслитерация усулларидан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган;
имплицит маъно акс эттирувчи конверсивлик тушунчасига таржимашуносликда ўзига хос табиатга эга ҳодиса сифатида ёндашилиб, ўзбек таржимашунослигига илк марта “конверсив таржима” усули киритилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги конверсив сўзлар табиатини ўрганиш ҳамда шу икки тилнинг хусусиятлари ва функционал семантик жиҳатларининг бундай сўзларга муносабати тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги конверсив сўзларнинг лингвистик табиати таҳлилини ўтказиш мобайнида конверсив муносабатни ҳосил қилувчи тил бирликларининг тафовутли ва ўхшаш жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 05 ноябрдаги 2734/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида миллий корпусни яратиш ва табиий тилга ишлов берувчи дастур (NLP tool)ни ишлаб чиқишда конверсив, яъни ўзаро алоқадор қарама-қарши сўзларни маълумотлар базасига киритиш унумдорлигига эришилган;
конверсив тушунчалар тадқиқига когнитив ёндашув уларнинг функционал-семантик ва лингвокультурологик тузилмаларини акс этиш механизмига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 08 ноябрдаги 28907/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўргатишда ёзма матнни мувофиқлаштириш ва идрок қилиш алгоритмини яратиш имконияти ҳосил қилинган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги конверсив сўзларнинг функционал-семантик ва лингвокультурологик таҳлили ҳамда аниқланган ўхшашликлар ва фарқлар ҳақидаги хулосалари Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида қўлланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 05 ноябрдаги 2735/30.02.01-сон маълумотномаси).  Натижада, лойиҳанииг маҳаллий олий таълим тизимига татбиқ қилиниши ҳамда ўзбек тилидаги конверсив бирликларнинг таснифланиши ва тадқиқи халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган;
конверсивлик тилда кўп учрайдиган ҳодиса бўлмасада нутқда турли коммуникатив юкламани бажаришга хизмат қилиши Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси ҳамкорлигида тайёрланган ҳамда Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2020 йил 8 апрел санасидан 20 майга қадар эфирга узатилган “Инглиз тилидан онлайн дарс” кўрсатувларида фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 октябрдаги 0901/226-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар бугунги кунда хорижий тилларни ўрганиш, хусусан, инглиз ва ўзбек тилларидаги ўзаро алоқадор тескари муносабатли сўзларнинг хусусиятларини ўрганган ҳолда, таржима жараёнида тилшунослик атамаларини тўғри ифодалаш ҳамда қиёсий тилшунослик ва таржимашуносликнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлишган;
конверсив сўзларнинг прагматик мазмун ифодалашдаги роли ва бадиий таржима жараёнида адекватликка эришиш, аслият матни прагматикасини қайта яратиш мақсадида ушбу воситаларни инобатга олиш зарурати, таҳлил ва таржима йўллари билан боғлиқ натижаларидан 60230200–Таржима назарияси ва амалиёти, 5611500–Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти таълим йўналишларига “Ёзма таржима” ва “Таржима назарияси” фанларидан ҳамда 70230201–Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик, 70230203–Бадиий таржима (инглиз тили) мутахассисликларига “Маданиятлараро мулоқот ва таржимашунослик” фанларининг ўқув дастурларига сингдирилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 29 ноябрдаги 3239/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёзма таржима”, “Таржима назарияси” ҳамда “Маданиятлараро мулоқот ва таржимашунослик” каби фанларнинг назарий асосларини бойитишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish