Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилова Саодат Тураповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўк” лексемаси семантикаси ва тезауруси”,  10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1256.    
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02.
Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор; Нишонбой Хусанов Абдусатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “кўк” лексемаси семантик тараққиётининг ментал тафаккур, маданий белгилар ва прагматик баҳо билан алоқадорлигини асослаш, семантик имкониятларини тезаурус модели асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“кўк” лексемаси семантикасининг жаҳон, хусусан, ўзбек тилшунослигида муҳим ўрин тутиши, миллий-маданий дунёқарашларни акс эттириши метафора, фразеологизм, мақол, матал, қиёсий ифодалар билан асосланиб, “кўк” ядроли бирликларнинг стилистик-услубий хусусиятлари далилланган;
қадимги туркий тил манбаларидаги “кўк” лексемасининг генезиси, тарихий тараққиёти, семантик майдони асосланиб, лексема таркибидаги полисемантиклик ва омонимия муносабатлари тадрижий-тарихий жиҳатдан очиб берилган;
дунё ва туркий халқлар миллий маданиятида  “кўк” лексемасига доир илмий-фалсафий ёндашувларнинг табиий, диний, сунъий, мифологик талқинлари қиёсланиб, уларнинг социал белгилари ва линвопрагматик табиатидаги ўзгариш омиллари лингвокультурологик ҳамда символик  жиҳатдан  исботланган;
“кўк” лексемасининг семантик майдонидаги семантик-прагматик, семантик-когнитив томонлари, маъно жиҳатдан гипоним-гиперонимлик, партонимлик муносабатлари, лисоний, прагматик омилларнинг ҳамкорлиги, уларнинг муайянлашуви, сўз семантикасини ёритиб берувчи парадигматик, синтагматик,  ассоциатив, иерархик жиҳатдан ишлаб чиқилган мезонлар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Кўк” лексемаси семантикаси ва тезауруси тадқиқи бўйича олинган  натижалар асосида:
“кўк” лексемасининг миллий-маданий фонда қардош халқлар, хусусан, қорақалпоқ тилшунослигида ўрганилиши, қорақалпоқ тилидаги мақол, матал, фразема, халқ қўшиқлари таркибида “кўк” лексемаси семантикасининг этнолингвистик жиҳатдан тадқиқ этилиши юзасидан чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида амалий жиҳатдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2021 йил 22 декабрдаги  395-сон маълумотномаси). Натижада  фольклор асарлари намуналарида этномаданий лексика билан бойиш даражаси ортган;
этнолингвистик жиҳатдан қорақалпоқ урф-одатларидаги нутқий бирликларни ёритишда, маданиятлараро ўхшаш семаларни тадқиқ этишда, ўзбек ва қардош тиллар лексикасининг ҳамда луғат бойлигининг турфа хиллиги, лисоний ўхшашликларни қиёслаш асосидаги илмий хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги  тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида амалий жиҳатдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 22 декабрдаги  394/1-сон маълумотномаси). Натижада фольклор асарлари матнида этнографик характердаги бирикмалар салмоғи ортган;
“қадимги туркий ёзма манбалар матнида “кўк” лексемаси этимологияси билан боғлиқ диний, эътиқодий қарашларнинг мавжудлиги, миллий-маданий қадриятлар ва урф-одатлар жараёнида қадимги ёзма манбаларга таянилганлиги, этимологик ва этнолингвистик тадқиқотлар давомида уларнинг тилшуносликдаги аҳамиятини ошириш”га оид назарий ғоя ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170927147-“Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2022 йил 26 январдаги  04/1-139-сон маълумотномаси). Натижада қадимги туркий ёзма манбалар матнида “кўк” лексемасининг этнолингвистик хусусиятларига доир илмий далиллар билан бойишига эришилган;
“кўк” лексемасининг этимологияси ва этнолингвистик тавсифи; кўк лексемаси иштирокидаги топонимлар ва уларнинг келиб чиқиши, бу лексемасининг синхрон ва диахрон аспектда ўрганилиши; этномаданий ва ментал хусусиятлари, халқ миллий-маданий бирликларида акс этиши; қадимги туркий халқлар адабиёти ҳамда мумтоз адабиёт намунларида учраши, ҳаёт тарзи, тил ва маданият муносабатига бевосита алоқадорлиги; халқнинг турмуш даражаси, қарашлари, маданий тараққиёт кўринишларига мувофиқ тарзда ўзгариб, ривожланиб бориши ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-40-2395-сон маълумотномаси). Натижада дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish