Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдиллаев Абдусамат Неъматулла ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхона шароитида томат ўсимлигини етиштиришнинг сув ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/T2211
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти кафедра мудири, техника фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Дилмурод Гуломович, Тошкент Давлат Аграр Университети қ.х.ф.д., профессор Норқулов Усмон.
Етакчи ташкилот – Ўзбекистон Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий иссиқхоналарнинг конструктив хусусиятларини инобатга олиб, томат ўсимлигини етиштиришнинг сув ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томат ўсимлигини етиштиришда маҳаллий иссиқхоналарнинг кўрсаткичлари (ёруғлик давомийлиги, иссиқхона чуқурлиги, кўчат қалинлиги, ўртача ҳарорат фарқи) инобатга олиб, сув ва ресурстежамкор суғориш технологияси ҳамда тартиби ишлаб чиқилган;
иссиқхона кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда томат ўсимлигининг мавсумий сув истеъмоли ва ҳосилдорлиги аникланган;
иссиқхона шароитида томат ўсимлигини етиштириш учун иссиқлик тартиби, тупроқ намлик динамикаси, озиқа элементлар истеъмолининг математик моделлари ишлаб чиқилган ҳамда мақбул мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқхона шароитида томат ўсимлигини етиштиришнинг сув ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Андижон вилояти Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Комолиддин Мўйдиновлар сулоласи” ф/х (4100 м2), “Мирзаҳамдам лимонлари” (6200 м2), “Даврон агросаноат” (12000 м2) МЧЖ майдонларида жорий этилган. Натижада 0,75-1 м қазилган шароитда иссиқлик энергияси 18-23 %,  суғориш суви 20-22 % иқтисод қилишга эришилган.
Тошкент вилояти Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Эътибор файз” (800 м2), “Темирқадам Илҳомов Санжарбек” (950 м2) фермер хўжаликлари, “Салар Ғаниев Ёрқин” (30000 м2) масъулияти чекланган жамиятларнинг майдонларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги HL68004045-сонли маълумотномаси). Натижада кўчатлар жойлашув зичлиги 30000-35000 туп гектар бўлган қазилган, шўрланмаган шароитда 3300-3500 м3/га, тупроқ кучсиз шўрланган (4 ds/m), қазилган шароитда 4200-4500 м3/га, қазилмаган шўрланмаган шароитда 4000-4200 м3/га, қазилмаган кучсиз шўрланган шароитда 4600-4900 м3/га бўлиши аниқланди. Мавсумий суғориш меъёри 4500-5000 м3/га дан 3500-4000 м3/га камайишига эришилди.
иссиқхона шароитида томат ўсимлигини етиштириш учун ресурстежамкор суғориш технологиясини тадқиқ этиш, ФАО услубига мувофиқ суғориш тартибини ишлаб чиқилган. Мақбул иссиқлик тартиби, намлик динамикаси, озиқа элементлар истеъмоли жараёнлари ишлаб чиқилиб, Қибрай ва Қурғонтепа туманлари иссиқхоналарига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги HL68004045-сонли маълумотномаси). Натижада мақбул иссиқлик, намлик динамикаси ҳамда озиқа элементлар истеъмоли илмий асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish