Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахроров Алишер Шавкатовичнинг
фалсафа докторлик (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юз ўрта қисми жароҳатларида жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1548.
Илмий раҳбар: Пулатова Барно Журахановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация  йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юзнинг ўрта қисми шикастланган беморлар организмининг клиник-функционал ва  иммунологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик тактикасини  такомиллаштириш йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёноқ суяги ва ёйи синиши мавжуд беморларни даволаш учун ёноқ ёйи усти терисини тешиш орқали ёноқ  суяги устига  киритилган спица-штифтни  ёноқ ёйини атрофини қамраб олган автотравматик ниналар ёрдамида ёноқ суягига маҳкамлаш  орқали амалга  оширилган, шу билан бирга юқори жағнинг алвеоляр қисмига маҳкамланадиган тутқичли  техник жихатдан модификация қилинган  асбобни  қамраб олган остеосинтез  усулидан фойдаланиш клиник жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган.
мия қон айланиш ауторегуляцияси тикланиши мезонлари натижасида микроциркуляция меёърлашишини яхшиловчи реоэнцефалографик кўрсаткичлар клиник жиҳатдан муҳим ҳисобланади ва юз скелети шикастланиши  бўйича цереброфациал  жароҳати бўлган беморларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Ом реографик индекслари РИ -0,1-0,15,   тез қон айланишининг юқори тезлиги 1,3-1,5 Ом/с, томирларнинг периферик  қаршилиги кўрсаткичи 68-70% бўлган маълумотларни ташкил қилиши  исботланган.
ЦФШ билан оғриган беморларда жарроҳлик амалиёти муддати бош суягининг юз қисмида шикастланган жойда микроциркуляциянинг меъёрлашиши ва 6,8,10. цитокинлар мониторинги маълумотлари  билан муносабатга киришувчи, мия қон айланиш  ауторегуляциясининг тикланиши мезонлари, клиник манзаралар динамикасига асосланиши лозимлиги исботланган.
ЦФШдан жабр кўрган беморлар жарроҳлик тактикасига бир хил ёндашувни қўллаш юқори клиник смарадорликни кўрсатди ва жарроҳлик давридан кейин  илк  ва узоқ  даврда шамоллаш асоратини 18% дан 2%га пасайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юзнинг ўрта қисми жароҳатларини жарроҳлик йўли билан даволашда эришилган илмий натижалар асосида:
ёноқ суяги ва ёноқ ёйи репозицияси ва фиксацияси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ёноқ суяги ва ёноқ ёйи репозицияси ва фиксациясида оператив методлар” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/613-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ёноқ суяги ва ёйи репозицияси ва фиксациясида оператив методларини танлашнинг аҳамияти ва унинг шикастланиб лат ейилганда жарроҳлик аралашуви самарали эканлигини очиб берди.
ёноқ кўз косаси комплекси синишининг диагностикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган ”Ёноқ кўз косаси комплекси синишида нурли диагностика” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/614-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома диагностика самарадорлигини ошириш ва синишларни қайд қилиш барқарорлигини ошириш ва шунингдек, беморларда ёноқ орбитал комплекси синишида жароҳатдан кейин юзага келувчи иккиламчи деформация ривожланишидан огоҳлантириш имконини берган.
юз ўрта қисми жароҳатларида жарроҳлик даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика  травматология ва ортопедия махсус илмий-амалий маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 8н-д/100-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши ҳаёт сифатини ошириш ва умумий даволаш курси давомийлигини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish