Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Одилжон Холмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг методологик асослари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1DSc/Iqt214.
Илмий маслаҳатчи: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг методологик асосларини такомиллаштириш ва шу асосда Фарғона водийси вилоятлари-нинг иқтисодий тизимини ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ижтимоий шахс”, “иқтисодий одам”, “оила иқтисодиёти”, “оила иқтисодий барқарорлиги”, “иқтисодий фаоллик” атамалари институционал ёндашувлар (субъектив ва объектив) нуқтаи назаридан қаралиб, оиланинг иқтисодиёт субъекти сифатида унинг даромади даражаси иқтисодий фаоллик барометри сифатида юзага чиқиши асосланган;
оила иқтисодининг асосий шакллари (қўшма, умумий, алоҳида) ва оилавий иқтисодий стратегияларнинг асосий турлари (жамғарувчи, пул, тадбиркорлик) уларни амалга оширишда қўлланиладиган воситаларнинг хавф даражаси ва рентабеллиги мезонларига мувофиқ таснифи таклиф этилган;
кам таъминланган оилалар ва камбағалликни қисқартиришда тадбир-корлик ва касаначилик фаолиятини ривожлантириш, жумладан кичик бизнесда  бандликни ошириш негизида камбағалликни қисқартириш ҳисо-бидан оилалар иқтисодий барқарорлигини ошириш мумкинлиги бўйича имкониятлар асослаб берилган ҳамда оиланинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлашда меҳнат ва бандлик бўлимлари, ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини такомиллаштиришда субсидия ва грантлардан мақсадли фойдаланиш таклиф этилган;
оила даромадларига нисбатан харажатлар таркибининг шаклланишига кўра илк бор истеъмол савати ва уни шакллантиришнинг миллий хусусиятлари очиб берилган ҳолда мухтож оилалар харажатлари минимал меъёрлари таклиф этилган;
Фарғона водийсида оилавий тадбиркорликнинг оилавий корхоналар, хонадон цехлари, касаначилик каби турларини ривожлантириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш ҳисобидан оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг 2030 йилгача бўлган прогнози асосланган ва оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминловчи омиллар таъсирини ўз ичига олган эконометрик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилаларнинг иқтисодий бақарорлигини таъминлашнинг методологик асослари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“ижтимоий шахс”, “иқтисодий одам”, “оила иқтисодиёти”, “оила иқтисодий барқарорлиги”, “иқтисодий фаоллик” атамалари замонавий талқинда институционал ёндашувлар (субъектив ва объектив) нуқтаи назаридан қаралиб, оилаларнинг иқтисодиёт субъекти сифатида уларнинг даромадлари даражаси иқтисодий фаоллик барометри сифатида юзага чиқиши бўйича ёндашувдан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори асосида меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш методологиясини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 01/00-03/09-4104-сон маълумотномаси). Натижада ушбу услубиётдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг миқдорини баҳолашдаги янги индикатор сифатида фойдаланиш имконини берган;
оила иқтисодининг асосий турлари (қўшма, умумий, алоҳида) ва оилавий иқтисодий стратегияларнинг асосий турлари (жамғарувчи, пул, тадбиркорлик) уларни амалга оширишда қўлланиладиган воситаларнинг хавф даражаси ва рентабеллиги мезонларига мувофиқ таснифи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 7 апрелдаги 18-2021-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 01/00-03/09-4104-сон маълумотномаси). Ушбу таснифдан фойдаланиш, жумладан алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш имконини берган;
кам таъминланган оилалар ва камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятини ривожлантириш, жумладан кичик бизнесда бандликни ошириш негизида камбағалликни қисқартириш ҳисобидан оилалар иқтисодий барқарорлигини ошириш мумкинлиги бўйича мкониятлар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли ҳудудий дастурлар”ни ишлаб чиқшда фойдаланилган ҳамда меҳнат ва бандлик бўлимлари, ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини такомиллаштиришда субсидия ва грантлардан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 14 августдаги 33-2020-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 01/00-03/09-4104-сон маълумотно-маси). Ушбу таклиф натижасида кичик бизнесда  иш билан бандликни ошириш орқали камбағалликни қисқартириш ҳисобидан оилалар иқтисодий барқарорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
оила даромадларига нисбатан харажатлар таркибининг шаклланишига кўра истеъмол савати ва уни шакллантиришнинг миллий хусусиятлари ҳамда мухтож оилалар харажатлари минимал меъёрлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли ҳудудий дастурлар”ни ишлаб чиқшда ҳамда меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 01/00-03/09-4104-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш банд аҳоли меҳнат самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари)ни баҳолашда илмий асосланганлик даражасини янада оширишга хизмат қилган;
оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминловчи омиллар таъсирини ўз ичига олган эконометрик моделлар яратилганлиги, Фарғона водийси вилоятларида оилавий тадбиркорликнинг оилавий корхоналар, хонадон цехлари, касаначилик каби турларини ривожлантириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш ҳисобидан оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг 2030 йилгача бўлган прогнози Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш дастур”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 01/00-03/09-4104-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2030 йилгача замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳолини иш билан бандлиги даражаси ҳамда касаначилик ва кичик тадбиркорликда бандлар улушини қўшимча ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish