Sayt test rejimida ishlamoqda

Разикова Гулмира Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматитнинг клиник-иммуногенетик характеристикаси ва ташхисни такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4. PhD/Tib2258.
Илмий раҳбар: Мавлянова Шахноза Закирова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Музаффар Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атопик дерматит ривожланишини молекуляр-генетик ва иммунологик механизмларини эрта аниқлаш ҳамда   ташхисни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атопик дерматитни молекуляр-генетик тадқиқотлар асосида клиник вариантлари ва оғирлик даражасини аниқлашда асосий рол ўйновчи толл-симон TLR2 гени 2258G>A рецепторлари ва TLR9 генининг Т1237С интерлейкинларнинг синф генлари алелл вариантларини полиморф вариантлари билан ўзаро таъсири исботланган;
TLR2 гени rs5743708 генотиплари полиморфизмининг гетерозиготли вариантида атопик дерматитли беморларда бронхиал астма шаклланишини аниқлайдиган генетик детерминати бўлиши хамда унинг ташилиши эса ушбу патологиянинг ривожланишида мойиллик омили бўлиб, унинг хавфини 4 баробарга ошиши аниқланди (OR=4,0);
атопик дерматит билан оғриган беморларда умумий иммуноглобулин E нинг гиперпродукцияси фонида дерматоз оғирлик даражасининг ошиши билан яллиғланиш олди (ИЛ-2) ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинлар даражасининг 4,8 ва 1,8 мартага ошганлиги тавсифланган, бу эса цитокинларнинг декомпенсатор реакция холати билан исботланган;
атопик дерматитли беморларда ИЛ-2 генининг T/G ва G/G салбий аллел вариантларининг гетерозигот ва гомозиготли полиформизм генотипларида ушбу геннинг ижобий Т/Т генотипларига нисбатан умумий иммуноглобулин Е ва яллиғланиш олди цитокини ИЛ-2 нинг кўрсаткич даражаларини 1,1-1,3 маротабага кескин равишда ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атопик дерматит билан хасталанган беморларга эрта ташҳис қўйиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атопик дерматитли беморларнинг клиник-иммуногенетик тавсифини ўрганиш ва эрта ташҳисни такомиллаштирилиш асосида ишлаб чиқилган «Атопик касалликларни молекуляр-генетик прогнозлаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 8н–з/573-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома касалликнинг оғир шаклларини эрта ташҳислаш, иқтисодий самарадорликка эришиш ва дерматознинг асоратларини камайтириш ҳамда даволашнинг молиявий  ҳаражатларини камайтириш имконини берган;
атопик дерматит билан хасталанган беморларга эрта ташҳис қўйиш, касаллик ривожланишининг олдини олиш, самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика илмий ихтисослаштирилган  аллергология маркази ва МЧЖ «EMBRYO SERVICE» клиникалари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 08-16812-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни клиник амалиётга жорий қилиниши касалликнинг кечишини эрта башорат қилиш, даволашни такомиллаштириш, асоратларни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифат кўрсаткичини яхшилаш натижасида даволаниш ҳаражатларини 1,4 баробарга, ҳар бир бемор учун ўртача даво нархини 3 500 000 сўмга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish