Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоева Раъно Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рутаннинг холеретик фаоллигини экспериментал асослаш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология; 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1429.
Илмий раҳбарлар: Мавлонов Анвар Ахмадович, PhD, доцент; Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Зиёвиддин Зайниддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ўткир гепатитда Рутаннинг жигарнинг ўт чиқариш фаолиятига фармакологик таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тажрибадаги ҳайвонларда токсик гепатит моделида гепатопротектор Силибор ва интерферон индуктори Рутаннинг холеретик фаоллиги қиёсий тавсифи асосланган;
Рутаннинг  тетрахлорметан билан чақирилган ўткир токсик гепатитда ўт кислоталари секрецияси ва холестерин секрециясига ижобий таъсир механизми исботланган;
экспериментал ўткир токсик гепатитда интерферон индуктори рутаннинг гепатопротекторлик хусусияти исботланган;
ўт ҳайдовчи ва гепатопротектор сифатида Рутаннинг холеретик восита сифатида қўлланилишини асословчи тажрибавий кукунлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рутаннинг холеретик фаоллигини экспериментал асослаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Легалон ва Рутаннинг тажрибавий ўткир гепатитда жигар билиар функциясига таъсирини қиёсий бахолаш натижалари асосида ишлаб чиқилган «Легалон ва Рутаннинг тажрибавий ўткир гепатитда жигар билиар функциясига таъсирини қиёсий бахолаш усули» номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 8н-з/1085-сон маълумотномаси) тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Рутаннинг холеретик фаоллигига асосланган, гепатопанкреатобилиар тизим хасталикларини самарали даволаш орқали,  амбулатор даволаш муддатини қисқартириш, ташхислаш ва коррекциялашнинг мукаммал турларини танлаш имконини берган;
Рутаннинг холеретик фаоллигига асосланган гепатопанкреатобилиар тизим касалликларини даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш натижалари асосида ишлаб чиқилган «Рутаннинг холеретик фаоллигига асосланган гепатопанкреатобилиар тизим касалликларини даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1045-сон маълумотномаси) Ушбу услубий тавсиянома экспериментал ўткир токсик гепатитни самарали даволаш  имконини берган;
экспериментал ўткир токсик гепатитни патогенетик механизмларини ҳисобга олган ҳолда янги даволаш усулларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро шахар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси ва Қоровулбозор туман  тиббиёт бирлашмаси, Тошкент фармацевтика институтига табиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/513-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, ўткир токсик гепатит модели чақирилган  каламушларда янги даволаш усулларини ишлаб чиқиш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish