Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсуддинов Навруз Нейматуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари иқтисодиётининг инновацион ривожланиш истиқболлари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt602.
Илмий раҳбар: Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” ИТМ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамов Бахтиёр Нурматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари иқтисодиётини инновацион ривожланиш истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳиcобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида илмий техник фаолият, инновацион тадбиркорлик йўналишлари асосида ишлаб чиқариш жараёнини технологик даражаси, ходимлар таркиби, молиявий ресурс манбалари, интеллектуал салоҳиятнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари динамикасини таққослашнинг 10 баллик тизими бўйича қуйи (2-3 балл), ўрта (4-6 балл) ҳамда юқори (8-10 балл) даражаларда баҳолаш асосланган;
ҳудуд инновацион ривожланиш даражаси ижтимоий иқтисодий ривожланиш, илмий фаолият, технологик ривожланиш, ахборот коммуникацион фаолият бўйича интеграл кўрсаткичларининг рейтинг баҳолаш тизими бўйича барқарор (90-100 балл) ва  меъёрий (70-80 балл) чегаралари геометрик прогрессия усули асосида такомиллаштирилган;
фан, таълим ва ишлаб чиқаришни мужассамлаштириш асосида Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ  туманларида доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда Муборак, Шўртан газни қайта ишлаш корхоналарида илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишнинг Университет 3,0 моделини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;   
Қашқадарё вилояти иқтисодиётини инновацион ривожлантиришга таъсир этувчи илмий-тадқиқот ишларига ажратилган маблағлар ҳажми, унда банд бўлган ходимлар ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар сони каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари иқтисодиётининг инновацион ривожланиш истиқболлари бўйича олинган  илмий натижа асосида:
Қашқадарё вилоятида илмий техник фаолият, инновацион тадбиркорлик йўналишлари асосида ишлаб чиқариш жараёнини технологик даражаси, ходимлар таркиби, молиявий ресурс манбалари, интеллектуал салоҳиятнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари динамикасини таққослашнинг 10 баллик тизими бўйича қуйи (2-3 балл), ўрта (4-6 балл) ҳамда юқори (8-10 балл) даражаларда баҳолаш бўйича таклиф Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 2 февралдаги “Вилоятда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 72-4-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 02-17/658-сон маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётда қўлланиши натижасида минтақавий инновацион ривожланиш дастурларини амалга ошириш жараёнини маҳаллий бошқарув органлари томонидан бевосита назорат қилиши ва стратегик қарорларни тезкор қабул қилиш имкониятини яратган.
ҳудуд инновацион ривожланиш даражаси ижтимоий иқтисодий ривожланиш, илмий фаолият, технологик ривожланиш, ахборот коммуникацион фаолият бўйича интеграл кўрсаткичларининг рейтинг баҳолаш тизими бўйича барқарор (90-100 балл) ва  меъёрий (70-80 балл) чегаралари геометрик прогрессия усули асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 2 февралдаги “Вилоятда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 72-4-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 02-17/658-сонли маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётда қўлланиши натижасида инновацион ривожланишнинг минтақавий устувор йўналишларини танлаш имконияти пайдо бўлган, илмий техник салоҳитядан самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш имконини берган.
фан, таълим ва ишлаб чиқаришни мужассамлаштириш асосида Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ  туманларида доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда Муборак, Шўртан газни қайта ишлаш корхоналарида илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишнинг Университет 3,0 моделини ишлаб чиқиш таклиф Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 2 февралдаги “Вилоятда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 72-4-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 02-17/658-сон маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётда қўлланиши Қашқадарё вилоятида инновацион ривожланиш худудлари  фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида институционал механизмларни такомиллаштириш ва устувор йўналишларини аниқлаш хамда Университет 3,0 моделини асосида инновацион фаолиятни такомиллаштириш имкони яратилган.
Қашқадарё вилояти иқтисодиётини инновацион ривожлантиришга таъсир этувчи илмий-тадқиқот ишларига ажратилган маблағлар ҳажми, унда банд бўлган ходимлар ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар сони каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли прогноз параметрлари бўйича таклиф Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 2 февралдаги “Вилоятда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 72-4-0-Q/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 02-17/658-сон маълумотномаси) Мазкур прогноз натижаларини Қашқадарё вилоятида қўлланиши худудий иқтисодиёт тармоқларини рақобатбардошлигини ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish