Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Дилшодбeк Раззаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автосервис хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий мeханизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt205.
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Эрназаров Ортиқ Эшназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автосервис хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий мeханизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автосервис хизматлар кўламини оширишда “Хоразмавтотеххизмат”, “Хоразмавтосавдо” ва “Bobur Trans Logistic” МЧЖларнинг мавжуд ташкилий тузилмаларини такомиллаштириб “S”- фақат сотиш; “SS”-  сотиш ва сервис, “SSS” -  сотиш, сервис хизматлари, эҳтиёт қисм, аксессуарлар билан таъминловчи турларга ажратиш асосида дилерлик сервис тармоқлари тизимини ташкил қилиш таклиф этилган;
Шовот - Гурлан - Янгибозор, Қўшкўпир - Хива, Янгиариқ - Хонка, Боғот - Хазорасп туманлари туташ худудларида автомобилларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи марказларни таъсис этиш орқали ҳудудларда рақобатбардош сервис хизматлари самарадорлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида автосервис мижозлари учун сервис хизматларини таклиф қилувчи “Хоразмавтотеххизмат”, “Хоразмавтосавдо”, “Bobur Trans Logistic” МЧЖ корхоналари, авто эҳтиёт қисмлар таъминотчилари “Yoqub Razzoq” МЧЖ, “Хазорасп авто эҳтиёт қисмлар бозори” МЧЖ, касбга йўналтириш ва илмий фаолият муассасалари мужассамлашуви асосида автосервис кластер модели таклиф қилинган;
автомобиль бизнeсида сервис хизматлари ривожига таъсир қилувчи омилларнинг муҳим индикаторлари ва талаб ҳажмининг ўзгаришини 2022-2026 йилларга мўжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Автомобиль сeрвис хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий мeханизмларини такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автосервис хизматлар кўламини оширишда “Хоразмавтотеххизмат”, “Хоразмавтосавдо” ва “Bobur Trans Logistic” МЧЖларнинг мавжуд ташкилий тузилмаларини такомиллаштирилиб, “S”- фақат сотиш, “SS”-  сотиш ва сервис, “SSS” -  сотиш, сервис хизматлари, эҳтиёт қисм, аксессуарлар билан таъминловчи турларга ажратиш асосида дилерлик сервис тармоқлари тизимини ташкил қилиш бўйича таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2021 йил 8 сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг  2021 йил 6 сентябрдаги 11/03-15-7291 - сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида автомобиль сервис хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи дилерлик марказларини ташкил қилиш орқали автомобилларга сервис хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган;
Шовот - Гурлан - Янгибозор, Қўшкўпир - Хива, Янгиариқ - Хонқа, Боғот - Хазорасп туманларининг туташ ҳудудларида автомобилларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи марказларни таъсис этиш орқали рақобатбардош сервис хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2021 йил 8 сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг  2021 йил 6 сентябрдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида Хоразм вилоятида автосервис хизматлари бозорини ривожлантириш, соҳада рақобат муҳитини яратиш ҳамда сервис хизматлари самарадорлигини оширишга эришилган;
Хоразм вилоятида автосервис мижозлари учун сервис хизматларини таклиф қилувчи “Хоразмавтотеххизмат”, “Хоразмавтосавдо”, “Bobur Trans Logistic” МЧЖ корхоналари, авто эҳтиёт қисмлар таъминотчилари “Yoqub Razzoq” МЧЖ, “Хазорасп авто эҳтиёт қисмлар бозори” МЧЖ, касбга йўналтириш ва илмий фаолият муассасалари мужассамлашуви асосида автосервис кластер модели таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2021 йил 8 сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг  2021 йил 6 сентябрдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномаси). Натижада, кластер таркибига кирувчи автосервис корхоналари сонини 7-9 фоизга ва автосервис хизматлари мижозлари сонини  12-16 фоизга ошириш имконияти яратилган.
автомобиль бизнeсида сервис хизматлари ривожига таъсир қилувчи омилларнинг муҳим индикаторлари ва талаб ҳажмининг ўзгаришини 2022-2026 йилларга мўжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2021 йил 8 сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 сентябрдаги 11/03-15-7291-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижаларига кўра вилоятда иқтисодий-ижтимоий ва демографик омиллари ўзгаришлари таъсирида, хусусан аҳоли сони ўсиши, уй хўжаликлари ўртача катталиги қисқариши, ҳар 100 хўжаликка тўғри келадиган автомобиллар сони ортиши, аҳоли реал даромадлари ошиши асосида вилоят аҳолисининг енгил автомобилларга эҳтиёжи 2026 йилда 252,8 мингтага етиб 2021 йилга нисбатан 1,26 баробар ўсади ва уларнинг сервис хизматлари хажми эса 1,38 баробарга ошиши таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish