Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Нодира Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ер ости қувурлар тизими элементларини такрорий-статик ва динамик (сейсмик) юкланишлар таъсирида чизиқсиз деформацияланиши ва ҳисоблаш усуллари”, 05.09.02 - Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари.  Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2423.    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.T.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Абдусаттаров Абдусамат, т.ф.д., профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович (Наманган муҳандислик-қурилиш институти); техника фанлари номзоди профессор Салиханов Саидхон Салиханович (Тошкент давлат транспорт университети).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади такрорий статик ва динамик (сейсмик) юкланишдаги ер ости қувурлари элементларининг ночизиқли деформацияланиши моделларини шакллантириш, турли хилдаги юкланишлар таъсиридаги қувур элементларининг емирилишини ҳисобга олган ҳолда кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фазовий такрорий юкланишлар таъсиридаги ер ости цилиндрик қувур ва қобиқларнинг деформацияланиши моделлари грунт билан ўзаро таъсирини ва емирилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
материалларнинг эластик-пластик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда такрорий статик юкланишлар таъсиридаги ер ости қувурларини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқ қилинган;  
такрорий юкланишдаги ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ва емирилиш ҳолатини аниқлаш учун сонли ҳисоблаш усули қовушқоқ-эластик грунт билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Кўчиш, зўриқиш кучларини ва емирилиш функциясининг вақт бўйича ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
цилиндрик қувурнинг ички босим таъсиридан деформацияланиши ва емирилиши масаласи учун аналитик ечим қурилган. Кучланганлик-деформацияланганлик холатининг ўзгаришига материалнинг қовушқоқ-пластиклик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳисоблаш усуллар ёрдамида ҳар хил юкланишлар таъсиридаги қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари МЧЖ “Тошкент шаҳар сув таъминоти” фаолиятидаги ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлаш, элементларнинг мустаҳкамлигини баҳолаш ва прогнозлашда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 1 апрелдаги №2/1862-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган услубиётга кўра ҳисоблаш жараёни вақтини 1.3 мартага  қисқартиришга, лойиҳалаш ишларининг аниқлиги ва самарадорлигини 15-20 % га ошириш имконини берган;
“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ ташкилотининг конструкцияларни лойиҳалаш фаолиятида математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари, такрорий-статик ва динамик юкланишлар таъсиридаги ер ости қобиқ типидаги иншоот элементларининг деформацияланишини ҳисоблаш дастури қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 1 апрелдаги №2/1862-сонли маълумотномаси). Дастурий таъминот ишлаб чиқилган усулларнинг юқори аниқлиги ва иқтисодий самарадорлиги туфайли ҳисоблаш жараёнини 1.3 баравар қисқартиришга, лойиҳалаш ишлари унумдорлигини 11-15% га ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган деформацияланиш моделлари, шунингдек такрорий статик ва динамик (сейсмик) юкланишлар таъсиридаги ер ости қувурлар тизимларини ҳисоблаш услублари “Шаргунькумир” АЖ ташкилотида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 1 апрелдаги №2/1862-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг татбиқ этилиши орқали ишлаб чиқилган услубларнинг аниқлиги ва самарадорлиги иш сифатини оширишга, ҳисоблаш жараёнини 1.4 мартага  қисқартиришга, шу жумладан лойиҳалаш ишлари унумдорлигини 13-18% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish