Sayt test rejimida ishlamoqda

Қутлимуратов Кудрат Рузибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Шаҳар жамоат транспортини режалаштириш ва ташкил қилишда хизматлар ишончлилигини ошириш услубини ишлаб чиқиш”, 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2419
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Конгратбой Шарипов Авезимбетович (Тошкент давлат иқтисодиёт университети), техника фанлари ф.д.(PhD), доцент Жураев Мухиддин Нортожиевич (Тошкент давлат транспорт университети).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар жамоат транспортини режалаштириш ва ташкил қилишда хизматлар ишончлилигини ошириш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта хажмли маълумотлар (Big data) ёрдамида транспорт хизмати ишончлилига таъсир этадиган йўналиш параметрларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар автобуслар ҳаракати қатнов вақтини ҳисоблаш модели яратилган;
ҳаракатланувчи таркибнинг геожойлашуви тўғрисидаги олинадиган экспериментал статистик маълумотлар орқали транспорт хизмати ишончлилигини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
чорраҳанинг геометрик параметрлари ва ҳаракат схемаларини ўзгартириш ҳисобига ўтказувчанлигини оширишни тажриба-синов маълумотлари ёрдамида маршрут ишончлилигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
автобуслар ҳаракатланиш режимларини асослаш усули, уларга тасодифий таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олиб транспорт хизматини қайта режалаштириш ва у ҳақида йўловчиларга ахборот етказиш модели ёрдамида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар жамоат транспортини режалаштириш ва ташкил қилишда хизматлар ишончлилигини ошириш услубини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 157-сонли “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 23 декабрь № Е-1411 маълумотномаси);
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройларнинг йўналишли автобуслар фаолиятида (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2021 йил 14 октябрь №3-16/445 маълумотномаси) амалиётга жорий қилинди. Мазкур тадқиқот ишини Тошкент шаҳридаги 51-сон йўналишли автобусларда амалиётга жорий этилиши натижасида, автобусларнинг етиб келиш вақтини 95% аниқлик билан башорат қилишга муваффақ бўлинган ҳамда аҳолига етказиладиган ахборот маълумоти ва кўрсатиладиган транспорт хизмати ишончлиги яхшиланган;
чорраҳанинг геометрик параметрлари ва ҳаракат схемаларини ўзгартириш ҳисобига ўтказувчанлигини оширишни тажриба-синов маълумотлари асосида чорраҳанинг транспорт ўтказувчанлиги 44% га яхшиланган, ҳар бир йўловчининг қатновга сарфлаш вақти 24.41 секундга камайтириш имконини берган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2021 йил 14 октябрь №3-16/445 маълумотномаси) ҳамда транспорт хизмати ишончлиги ва сифатини оширилган. Чорраҳадан ўтаётган йўловчиларнинг автотранспорт воситасида қатновга сарфлаш вақтини қисқариши ҳисобига йиллик 1,875 млрд. сўмлик иқтисодий самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish