Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратов Расулжон Кадиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал-таълимий музей яратиш технологияси (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Pеd94.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухамматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нармуратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади виртуал-таълимий музей яратиш технологиясини такомиллаштириш ва уни ўқув амалиётига жорий этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал ва тўлдирилган борлиқ технологияларининг ахборотларни визуаллаштириш даражасини чизиқли ва ночизиқ йўналиш бўйича “Информатика ва ахборот технология”лари фанини ўқитиш жараёнларига жараёнлари билан уйғунлигини белгилаш ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтиришнинг индивидуаллашув билан боғлиқ функционал-дидактик хусусиятлари аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаблари учун виртуал-таълимий музей яратиш технологияси сайт ғояси ва тузилишини, жараён занжири, сайт эскизи, контент, дизайндан иборат бошланғич, ахборотларни фото кўринишида форматлаш, лавҳалар тайёрлаш, 3D моделлар яратиш, тўлдирилган борлиқ (AR) учун объектлар яратишни кўзда тутувчи технологик, сайтни ишга туширишга доир якуний босқичларни ўз ичига олган технологик тузилмани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида виртуал-таълимий музейни татбиқ этишнинг электрон-методик таъминоти амалий дастурларга доир интерфаол видеодарслар орқали янги билимларни эгаллаш, изоҳли луғат билан ишлаш самарадорлигини интенсив таъсир кўрсатиш даражасини оширишга хизмат қиладиган ташкилий-функционал моделни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани машғулотларини виртуал-таълимий музейдан фойдаланиб ташкил этиш ва ўқитиш жараёнлари интерфаол амалий машғулотларни ўтказиш босқичларини лойиҳалаш, уни амалга оширишнинг мантиқий-структур кетма-кетлигини методик тамойиллар билан уйғунлигини эмпириклик жиҳати оптималлигини таъминлашнинг репродуктивлик даражаси барқарорлигини таъминлашнинг продуктивлик даражаси идентивлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал-таълимий музейни яратиш технологияси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
виртуал ва тўлдирилган борлиқ технологияларининг ахборотларни визуаллаштириш даражасини SWOT-таҳлил этиш асосида “Информатика ва ахборот технология”лари фанини ўқитиш жараёнларига тизимли татбиқ этиш, ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтиришнинг функционал-дидактик хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг 7 синфлари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслигини яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 апрелдаги 01/11-02/02-522-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал-таълимий музейларни яратишда график муҳаррирларнинг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумтаълим мактаблари учун виртуал-таълимий музей яратиш технологиясини бошланғич, технологик, якуний босқичларни ўз ичига олган алгоритмни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг 10 синфлари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслигини яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 апрелдаги 01/11-02/02-522-сон маълумотномаси). Натижада, видеомаълумотлар билан ишлаш, 3D моделларни яратиш технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумтаълим мактабларида виртуал-таълимий музейни татбиқ этишнинг электрон-методик таъминотини ташкилий-функционал моделни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан    И-ОТ-2019-7. “Умумий ўрта мактаблар учун мўлжалланган 3D-тизимли интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш (5-синф “Адабиёт” фани учун)” (2019-2021 йй.) лойиҳанинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 89-03-60-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида компьютинг таълимини жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани машғулотларини виртуал-таълимий музейдан фойдаланиб ташкил этиш ва ўқитиш жараёнларини интерфаол амалий машғулотларни ўтказиш босқичларини лойиҳалаш, уни амалга оширишнинг алгоритмик кетма-кетлигини методик тамойиллар билан уйғунлигини бевосита таъминлашнинг репродуктивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHT-JP “Development of the Interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian Universities: CLASS” (Марказий Осиё университетларида соҳалараро Компьютер лингвистикаси магистратура дастурини ривожлантириш) – CLASS” (2017-2020 йй.) Erasmus+ халқаро лойиҳасининг виртуал-бошқарув таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 89-03-60-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал-таълимий музей яратиш технологиясини касбий йўналтириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish