Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиқулов Самар Саттор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3519.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Рахматулла Нурмуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Юсуф Махмудов Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунов Икром, физика-математика фанлар доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида физика ўқитиш жараёнида ахборот коммуникация технологияларини жорий этишнинг мажмуавийлик, интерактивлик, виртуаллик, креативлик, натижавийлик каби методик жиҳатлари электрон таълимий ресурсларнинг когнитив, амалий, диагностик функцияларини гиперматнли ва мультимедиали воситалар билан ички интерналлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тузилмаси талабаларнинг индивидуал таълим олиш траекторияси билан педагогик муҳитнинг (бир, кўп йўналишли, фаол, интерфаол) оммавий, синхрон, гуруҳий, жамоавий шаклларини “фигура – фон” ва “қисм – яхлитлик” эффектини тақозо этувчи когнитив услубга асосланган методикасини қатъий структурлаш орқали аниқлаштирилган;
 бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш электрон-дидактик тизими физик ҳодиса ва жараёнларни амалий йўналтирилган тарзда ўзлаштиришга хизмат қиладиган шахсий, фанга доир ўқув фаолияти натижаларини мотивацион, ориентацион, прагматик, рефлексив-баҳоловчи босқичлар бўйича лойиҳаланган технологик хатирани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак физика ўқитувчиларида креативлик ва эмпирик компетентликни ривожлантиришнинг интенсив методик таъминоти кўргазмалилик, конструкторлик, функционаллик каби дидактик элементларнинг продуктогенлигини таъминлашга қаратилган энгино ўқув-муҳандислик конструктори, “AllOWLSPHISICS” тармоқ ресурсидан адаптив фойдаланиш, Blogger интернет платформалари орқали блог яратиш технологиясини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида физика ўқитиш жараёнида ахборот коммуникация технологияларини жорий этишнинг мажмуавийлик, интерактивлик, виртуаллик, креативлик, натижавийлик каби методик жиҳатларини электрон таълимий ресурсларнинг когнитив, амалий, диагностик функцияларини гиперматнли ва мультимедиали воситалар билан ички интерналлик даражаси барқарорлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Жаҳон банкининг “Академик инновациялар фонди”нинг АИФ 1/4. “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва электроникадан қўшма ўқув лабораториясини яратиш” лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 28 июндаги 162-06-28-cон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг ўқув лабораториялари билан ишлашга доир амалий компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тузилмасини талабаларнинг индивидуал таълим олиш траекторияси билан педагогик муҳитнинг оммавий, синхрон, гуруҳий, жамоавий шаклларини “фигура – фон” ва “қисм – яхлитлик” эффектини тақозо этувчи когнитив услубга асосланган методикасини қатъий структурлаш орқали аниқлаштириш, бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш электрон-дидактик тизимини физик ҳодиса ва жараёнларни амалий йўналтирилган тарзда ўзлаштиришга хизмат қиладиган шахсий, фанга доир ўқув фаолияти натижаларини мотивацион, ориентацион, прагматик, рефлексив-баҳоловчи босқичлар бўйича лойиҳаланган технологик харитани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Электромагнит мослашувчанликни ҳисобга олган ҳолда электрон қўрилмалар мекро ва нанотизимлар юпқа элементлари мангит майдонида магнито эластик тебранишлари масалаларинип ечишнинг амалий усуллари ва магнитоэластикликнинг математик асосларини ривожлантириш” номли фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали 2022 йилнинг 16 мартдаги 148-01/01-cон маълумотномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасаларида физикани ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак физика ўқитувчиларида креативлик ва эмпирик компетентликни ривожлантиришнинг интенсив методик таъминотини кўргазмалилик, конструкторлик, функционаллик каби дидактик элементларнинг продуктогенлигини таъминлашга қаратилган энгино ўқув-муҳандислик конструктори, “AllOWLSPHISICS” тармоқ ресурсидан фойдаланиш, Blogger интернет платформалари орқали блог яратиш технологиясини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жаҳон банкининг “Академик инновациялар фонди”нинг  АИФ 2/20. “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрларни тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” лойиҳасининг белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филииалининг 2022 йил 16 мартдаги 148-01/01-cон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларидан шахсга йўналтирилган ахборот-коммуникатив технологияларидан фойдаланиш малакасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish