Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаниязов Сардор Умаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм мутафаккирларининг тасаввуфий дунёқараши  асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Ped14.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Алеуов Усербой, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари  доктори, доцент; Чориев Иргаш Тўраевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм мутафаккирларининг тасаввуфий дунёқараши асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг устувор йўналишларини аниқлаштириш ҳамда илғор педагогик тажрибаларни узлуксиз таълим тизимига жорий этиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси талабаларида Хоразм мутафаккирларининг гуманистик ғояларини аксиологик тизимини такомилаштиришнинг когнитив, таълимий-тарбиявий фаолиятга ўз муносабатларини намоён этувчи ҳиссий-эмоционал, ижодий омиллари педагогик фаолиятда назарий ва эмпирик, мантиқий ва интуитив билишни қарор топтиришнинг хулқ-атвор, касбий-педагогик компонентлари билан контекстуал алоқадорликка эга эканлиги асослаб берилган;
Хоразм мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий тарбияга оид ҳикматлари, панд-насиҳатлари, ғазал ва рубоийлари орқали маънавий-маърифий мунозара тамойиллари, шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг барқарорлаштирувчи, уйғунлаштирувчи ва баҳоловчи педагогик мезонлари, одоб-ахлоқ, маънавий эҳтиёж каби субстанционал негизлари ҳамда таълим соҳаси инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг методологик асослари очиб берилган;
ёшлар тарбияси билан боғлиқ “аҳлоқийлик”, “маънавийлик”, “одоблилик” ва “маърифатлилик” каби  ахлоқий-педагогик компетенциялари индикаторларининг ёшлар тарбияси трансформацияси, генерацияси ва рефлекциясига регулятив таъсири асосланган ҳамда ёшларда «яхшилик», «шараф», «виждон», «адолат», «нафс» билан боғлиқ аҳлоқий тушунчаларининг объектив ва субъектив муносабатларини ўзида мужассамлаштирган тарбиявий қадриятлар орқали маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг интеллектуаллик, меҳнатсеварлик, зукколик, идроклилик, собитлилик, иродалилик каби педагогик-психологик кўрсаткичлари аниқланган ва уларнинг тарбиявий мақсадларини ҳаракатлантирувчи куч эканлиги мантиқий далилланган;
ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг тарихий-педагогик, аксиологик-психологик тизими ҳамда таълим-тарбиянинг замонавий йўналишларини моделлаштириш асосида талабалар маънавиятини диагностика қилиш ва коррекциялашнинг шахсга йўналтирилган, гуманистик, когнитив ва компетенциявий  парадигмалари детерминистик омил эканлиги асосланган;
юксак маънавий ва аҳлоқий хусусиятларга эга шахсни шакллантириш ва ривожлантиришдаги миқдор ва сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришнинг методик, креативлик мезонлари аниқланиб,  Хоразм мутафаккирлари тасаввуфий дунёқарашининг тарбия жиҳатларини оширишда маънавий-тарбиявий технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини ривожлантириш зарурати асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм мутафаккирларининг тасаввуфий ғоялари асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш жараёнини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаси талабаларида Хоразм мутафаккирларининг гуманистик ғояларини аксиологик тизимини такомилаштиришнинг когнитив, таълимий-тарбиявий фаолиятга ўз муносабатларини намоён этувчи ҳиссий-эмоционал, ижодий омиллари педагогик фаолиятда назарий ва эмпирик, мантиқий ва интуитив билишни қарор топтиришнинг хулқ-атвор, касбий-педагогик компонентлари билан контекстуал алоқадорликка эга эканлиги асослаб берилган таклиф ва тавсиялар “Хоразм мутафаккирларининг педагогик қарашлари” нoмли дapcлик мaзмунигa киpитилгaн (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғи билан тасдиқланган 500-t-012-рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклифлар талабаларда Хоразм мутафаккирларининг тасаввуфий ғоялари асосида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш жараёнини ўрганишнинг педагогик ва психологик мазмунини англаш, идрок этиш имкониятини берган;
Хоразм мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий тарбияга оид хикматлари, панд-насихатлари, ғазал ва рубоийларини таҳлил этиш орқали, маънавий-маърифий мунозара тамойиллари, шахсга йўналтирилган изчил инновацион таълимнинг барқарорлаштирувчи, уйғунлаштирувчи ва баҳоловчи педагогик мезонлари, одоб-ахлоқ, маънавий эҳтиёж каби субстанционал негизлари ҳамда таълим соҳаси инфратузилмаларини такомиллаштиришнинг методологик асосларини акс эттирувчи илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан  “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 10 февралдаги 14-сон далолатномаси).  Натижада, бу таклифлар олий педагогик таълим жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар тарбияси билан боғлиқ “аҳлоқийлик”, “маънавийлик”, “одоблилик” ва “маърифатлилик” каби  ахлоқий-педагогик компетенциялари индикаторларининг ёшлар тарбияси трансформацияси, генерацияси ва рефлекциясига регулятив таъсири асосланган амалий тавсиялар ва таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий харакатининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг ижросини таъминлашдa фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022 йил 18 февралдаги 185-сон далолатномаси). Диссертация натижаларининг амалиётда қўлланилиши аҳолининг маънавий-ахлоқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
ёшларда «яхшилик», «шараф», «виждон», «адолат», «нафс» билан боғлиқ аҳлоқий тушунчаларининг объектив ва субъектив муносабатларини ўзида мужассамлаштирган тарбиявий қадриятлар орқали маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг  интеллектуаллик, меҳнатсеварлик, зукколик, идроклилик, собитлилик, иродалилик каби педагогик-психологик кўрсаткичлари аниқланган ва тарбиявий мақсадларини ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги мантиқий далилланган илмий тавсиялардан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 14 апрелдаги 91-сон далолатномаси). Бунинг натижасида талаба-ёшларнинг умуминсоний, миллий ва маданий қадриятларга муносабат даражаси, когнитив, ижодий-креатив, маънавий-ахлоқий компетентлиги ва тарбияланганлиги даражаси ошган;
ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясининг тарихий-педагогик,  аксиологик-психологик тизими ҳамда таълим-тарбиянинг замонавий йўналишларини моделлаштириш асосида талабалар маънавиятини диагностика қилиш ва коррекциялашнинг шахсга йўналтирилган, гуманистик, когнитив ва компетенциявий  парадигмалари детерминистик омил эканлиги асосланганлиги ҳамда юксак маънавий ва аҳлоқий хусусиятларга эга шахсни шакллантириш ва ривожлантиришдаги миқдор ва сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришнинг методик, креативлик мезонлари аниқланиб,  Хоразм мутафаккирлари тасаввуфий дунёқарашининг тарбия жиҳатларини оширишда aудитopия вa aудитopиядaн тaшқapи дарс мaшғулoтлapини ташкил қилиш, маънавий-тарбиявий технологияларни қўллашга оид дидактик таъминот тизимини ривожлантиришга доир илмий тaвсиялap ва таклифлардан   ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 10 февралдаги 14-сон далолатномаси).  Натижада, Хоразм мутафаккирларининг тасаввуфий ғояларини таълим тизимига жорий этилиши  ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини янада такомиллаштиришда хамда  ёшларни маьнавиятини  юксалтиришга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish