Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштемирова Нигора Дилшодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2. PhD/Tar 487.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавҳар Эсоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Отамуродович, тарих фанлари доктори, профессор; Жуманов Санжар Абдураззакович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мустақиллик шароитида (1991-2019 йй.) она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда “оилани режалаштириш” сиёсати натижасида оналар ва болалар касалланиш ҳамда ўлим кўрсаткичининг пасайишига эришилган бўлсада, аммо бу борада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳвол оғирлигича қолганлиги, туғилиш кўрсаткичининг юқорилиги, вилоятларда туғилиш кўрсаткичининг 1991-2019 йиллардаги динамикаси очиб берилган;
“интергенетик” интервалнинг қисқалиги оналар ва болалар касалланиши ҳамда ўлими динамикасининг ўсиб боришига асос бўлганлиги ва ушбу муаммони бартараф этиш учун Ўзбекистонда олиб борилган сиёсат, хусусан, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича давлат дастурларининг қабул қилиниши, улар учун даволаш муассасалари тармоғинини кенгайтириш, оналар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг қониқарсизлиги ва тиббий саводхонлик даражасини ошириш тадбирлари кўламининг торлиги туфайли шаҳар ва қишлоқ аҳолиси туғилиш кўрсаткичлари ўртасида катта тафовут мавжудлиги вилоятлар мисолида кўрсатиб берилган;
она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича олиб борилган оқилона давлат сиёсати туфайли Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари рейтингида олдинги ўринлардан бирини эгаллаганлиги, соҳада эришилган ижобий кўрсаткичлар хорижий экспертлар томонидан юқори баҳоланганлиги ва бу борадаги тажрибанинг бошқа давлатлардаги тарғиботи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирлари, хусусан, янги туғруқ мажмуалари, скрининг марказлари биноларининг бунёд этилиши билан боғлиқ тарихий жараёнларни ёритиб бериш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳаси вакиллари фаолиятини ёритиш каби илмий натижаларидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (237-125) 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруги). Бу маълумотлар давлатимиз соғлиқни сақлаш тизимида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш иши бугунги кунда ҳам долзарб масала эканлиги ҳақидаги тушунчаларни талабалар онгига етказишга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасининг ҳуқуқий асослари, соҳа моддий-техник асосини мустаҳкамлаш тадбирлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасининг қатор йўналишларда амалга оширилган ишлар, болалар даволаш муассасалари, оналар ва гўдаклар маслаҳатхоналари, туғруқ ишининг ҳолати, перинатал марказларнинг соғлом бола тарбиясидаги аҳамияти, соҳаси ривожлантиришда илм-фан ва кадрлар масаласининг ўрни ва бу борада халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг ривожланиш босқичлари тарихий далиллар ва илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 6 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-312-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг қанчалик муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish