Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Камола Усканбаевнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оиланинг экзистенциал тажриба парадигмаси Шарқ ва Ғарбда компаративистик таҳлил омили сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fal100.
Илмий маслаҳатчи: Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абилов Урол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турғунов Муроджон Турсунбоевич, юридик фанлари доктори, профессор; Хусеинова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари таълимотларини қиёсий кўриб чиқиш асосида оилавий тажрибанинг шаклланиши ва трансформация жараёнларини парадигмал экзистенциал-фалсафий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари инсон мавжудлигига оид ижтимоий-экзистенциал қарашлари Янги Ўзбекистон шароитидаги, жамиятимизга хос бўлган кучли оила институти ва демократик-ҳуқуқий давлатнинг эркин ва фаровон дастури кесимида очиб берилган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг оила институтига ҳамда жамиятдаги оилавий ва никоҳ муносабатларининг маданий-ахлоқий компонентларига бўлган экзистенциал қарашлари эволюциясининг шаклланаётган авлод учун муҳим инновацион омил эканлиги исботланган;
оилавий қадриятлар ва оилавий-никоҳ муносабатларининг маданияти турли хил маданиятлар ва ижтимоий-ахлоқий меъёрларнинг ўзаро бойитилиши фақатгина ноёб маҳалла институти томонидан бўлган кўмаги асосида трансформациялашиши асосланган;
оилавий-никоҳ иттифоқи маданиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни, унинг Шарқдаги анъанавий қадриятининг ўзига хос аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий идентиклиги ижтимоий-кундалик ва инсон эҳтиёжларини таъминлаши далилланган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг аёллар, оила, никоҳ, гендер тенглик ҳақидаги ижтимоий-экзистенциал таълимотларининг замонавий оилавий алоқаларни барқарор шакллантириш ва Янги Ўзбекистондаги баркамол авлод ривожланишида дунёқарашга (ўсмирлар, хотин-қизларнинг) кўп функцияли (диний, миллий, дунёвий) ижтимоий-педагогик таъсир ўтказиш механизми орқали амалга ошириш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оиланинг экзистенциал тажриба парадигмаси Шарқ ва Ғарбда компаративистик таҳлил омили сифатида олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари инсон мавжудлигига оид ижтимоий-экзистенциал қарашлари Янги Ўзбекистон шароитидаги, жамиятимизга хос бўлган кучли оила институти ва демократик-ҳуқуқий давлатнинг эркин ва фаровон дастури кесимига доир хулосалардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2021 йил 29 сентябрдаги 02-318-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, анъанавий оилавий қадриятларнинг йўналтирилган эркин жамиятдаги жамоатчилик эътиборини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг оила институтига ҳамда жамиятдаги оилавий ва никоҳ муносабатларининг маданий-ахлоқий компонентларига бўлган экзистенциал қарашлари эволюциясининг шаклланаётган авлод учун муҳим инновацион омил эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 5 январдаги 3-13-23-04-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ижтимоий ҳаёт, «оилавий муносабатлар» муаммосини конструктив англашга, оилавий ва никоҳ муносабатларига оид билимлари ошишига эришилган;
оилавий қадриятлар ва оилавий-никоҳ муносабатларининг маданияти турли хил маданиятлар ва ижтимоий-ахлоқий меъёрларнинг ўзаро бойитилиши фақатгина ноёб маҳалла институти томонидан бўлган кўмаги асосида трансформациялашига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ҳудудий бўлинмалари томонидан туркум ҳудудий ва масофавий семинар-тренинглар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 01-69/720-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг жадаллашуви ва вазирлик томонидан ўтказилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этган ҳолда профилактик чораларни ўз вақтида кўрсатиш, ёшларнинг оила қуриш ва бирга яшаш саводхонлигини оширишга хизмат қилган;
оилавий-никоҳ иттифоқи маданиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни, унинг Шарқдаги анъанавий қадриятининг ўзига хос аҳамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий идентиклиги ижтимоий-кундалик ва инсон эҳтиёжларини таъминлашига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази томонидан ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 2022/05-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда рўй берган муҳим тарихий, ижтимоий-маданий, сиёсий ўзгаришларни акс эттирган Шарқ оилалари ҳаётини акс эттирувчи, оила маданияти ва оилавий қадриятларни шакллантиришда муҳим таркибий қисм бўлиб хизмат қиладиган «Шарқ маданияти ва анъаналари» амалий ўйинини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг аёллар, оила, никоҳ, гендер тенглик ҳақидаги ижтимоий-экзистенциал таълимотларининг замонавий оилавий алоқаларни барқарор шакллантириш ва Янги Ўзбекистондаги баркамол авлод ривожланишида дунёқарашга (ўсмирлар, хотин-қизларнинг) кўп функцияли (диний, миллий, дунёвий) ижтимоий-педагогик таъсир ўтказиш механизми орқали амалга ошириш заруриятига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 20 январдаги 02/02-66-сон  маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётда жорий этилиши «Маънавият ва маърифат» маркази томонидан ўтказилган тадбирларда тингловчилари ўртасида маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш, шахсий ўсишнинг экзистенциал амалиётининг муҳим хусусиятлари ҳам визуал ва схематик (махсус маънавий-маърифий ускуналар ёрдамида) тушунтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish