Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Ойдиной Рахмиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда халқ табобатининг ўрни”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2020.1.PhD/Tar644.
Илмий раҳбар: Мўминова Гавхар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Шодмонова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобатининг аҳамияти, миллий қадриятларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган халқ табобати соҳасида ҳам ўз аксини топганлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон халқлари ҳаётида халқ табобатининг ўрни, унинг қадимдан то шу кунгача шаклланиш жараёни, табиблар, синиқчилар, доялар, илгирлар, дуохонлар каби турлари, даволаш усул ва воситалари, намояндалари фаолияти тиббий, этнографик, тарихий жиҳатдан очиб берилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқ табобатини даволаш усуллари бўйича тадқиқотлари, соҳага бағишланган илмий анжуманлар, доривор гиёҳларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш юзасидан олиб борилган тарғиботи  далилланган;
совет даврида халқ табобатига эскилик “сарқити” сифатида қаралиб, динга қарши кураш баҳонасида уларга нисбатан қилинган таъқибларга қарамасдан аҳоли табиблар, синиқчиларга ишонган ва шифо топганликлари учун уларга доимий мурожаат қилиб келганлиги аниқланган;
халқ табобати вакиллари шуғулланаётган машғулотининг авлоддан-авлодга ўтиб келиш омиллари, даволаш усул ва воситалари, қай даражада дунёвий билимларга алоқадорлиги, даволаш натижалари, даволанувчилар жинси ва бошқа белгиларига қараб ташхис қўйиш тажрибаси социлогик сўровномалар  асосида очиб берилган;
табиблар, синиқчилар, дуохонларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда ижтимоий аҳволи, уларнинг жамиятда тутган мавқие, оддий аҳоли уларга барча тарихий даврларда катта ҳурмат ва ишонч билан муносабатда бўлганлиги, аҳоли табобат вакилларига нафақат даволаниш бўйича, балки ҳаётда учрайдиган муаммолар ечимини топиш юзасидан ҳам маслаҳатлар сўраб мурожаат қилиб турганликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1945 – 2021 йилларда Ўзбекистонда халқ табобати тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Марказий Осиё халқ табобати масаласига ретроспектив қарашлар, жаҳон халқлари халқ табобати тарихи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқ табобатига эътибори, совет даврида Ўзбекистонда халқ табобати масаласига ёндашувлар, халқ табобати вакилларининг таснифи, шунингдек, Ўзбекистонда 1945-1991 йилларда халқ табобатининг аҳволи ва йиллар давомида табибларнинг тақибларга учраганлиги, мустақиллик йилларида миллий қадриятларининг тикланиши (1991-2015), халқ табобати соҳаси учун янги имкониятлар яратилиши (2017-2021) каби босқичларда шаклланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил  4 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 11 мартдаги 02-40-355-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда халқ табобати тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда совет даврида динга қарши кураш баҳонасида халқ табобати вакилларига нисбатан қўлланилган қатaғонлик сиёсати ва унинг оқибатлари, мустақиллик йилларида халқ табобати соҳасининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни ва соҳадаги ислоҳотлар каби натижаларидан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (237-125) 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруги). Бу маълумотлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобатининг ўрнини асослаб беришга ва ушбу соҳага доир  тушунчаларни талабалар онгига етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish