Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Жамшид Асатиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим муассасалари учун очиқ ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped525. 
Илмий раҳбар: Хайдаров Баходир Қаюмович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент, Нишонов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасалари учун очиқ ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
очиқ ахборот-таълим муҳитини яратиш ҳиссиётли ўқув-маълумотлардан фойдаланиш қулайлигини трансформацион моделлаштириш ҳамда динамик чизмалар ёрдамида визуализация қилиш  асосида такомиллаштирилган;
очиқ ахборот-таълим муҳити ўқитиш жараёнида ўқувчилар виртуал бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурларини хусусийликдан умумийликка мослаштирилган мантиқий-индвидуал топшириқлар ҳамда ахборотни вариатив шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
фанларни самарали ўқитишда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш дидактик мультимедиали электрон таълим ресурслари мазмуни мантиқий ва нарратив маълумотларни қайта ишлаш ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини ўзаро пропорционал синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув жараёнлари умуминсоний характердаги очиқ ахборот-таълим муҳити қадриятлари орқали таълим самарадорлигини электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал компонентлари мазмундорлиги ахборот хавфсизлиги тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасалари учун очиқ ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари:
очиқ ахборот-таълим муҳитини яратишда ҳиссиётли ўқув-маълумотлардан фойдаланиш қулайлигини трансформацион моделлаштириш ҳамда динамик чизмалар ёрдамида визуализация қилиш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 02-02/7-714-сон маълумотномаси). Натижада  ўқувчилар билимини тезкор баҳолаш ва назорат қилишга мўлжалланган онлайн тизим фанларнинг ўқитиш методикасини ҳамда сифати мониторинги самарадорлигини оширишга имкон берган;
очиқ ахборот-таълим муҳити ўқитиш жараёнида ўқувчилар виртуал бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурлари хусусийликдан умумийликка мослаштирилган мантиқий-индвидуал топшириқлар ҳамда ахборотни вариатив шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар MRB-OT-2019-23 рақамли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 02-02/7-714-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш имконияти кенгайтирган.
фанларни самарали ўқитишда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш дидактик мультимедиали электрон таълим ресурслари мазмуни мантиқий ва нарратив маълумотларни қайта ишлаш ҳамда ахборот тизими спирал моделининг асосий босқичларини ўзаро пропорционал синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш”  мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 02-02/7-714-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини такомиллаштириш имкониятини кенгайтирган.
ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув жараёнлари умуминсоний характердаги очиқ ахборот-таълим муҳити қадриятлари орқали таълим самарадорлигини электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал компонентлари мазмундорлиги ахборот хавфсизлиги тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар MRB-OT-2019-23 рақамли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 02-02/7-714-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолиятини такомиллаштириш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish