Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Гавхар Нормуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари талабаларининг ижтимоий маданий компетенцияларини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped2975.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфуддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат  педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Каландарова Сафия Тохировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг ижтимоий маданий компетенцияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий сифатлари мамлакатшуносликка оид билимларни шакллантириш, ўзга тилдаги суҳбатдошнинг фикри ва ҳис туйғуларига мулоқот давомида умуминсоний қадриятлар интрепретацияси орқали таъсир кўрсатиш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг чет тилда шахслараро ва маданиятлараро мулоқотини амалга ошириш имкониятлари ижтимоий-маданий компенсатор ва  немис тили фаол лексикасини ўргатишга қаратилган соҳасига оид мавзулар шаклида киритилган ёзма нутқий ҳамда семантик машқлардан фойдаланиш  асосида ривожлантирилган;
талабаларнинг мамлакатшуносликка оид билимлари лексик компетенциясини ривожлантиришда юзага келадиган тиллараро лексик муаммоларни таҳлил қилиш индикаторини устувор омил сифатида бириктириш ҳамда коммуникатив ва компетенциявий идентивлигига устуворлик бериш  асосида такомиллаштирилган;
талабалар ижтимой-маданий компетенциялари тил бирликларнинг маданий ахамиятини башоратловчи сабаб-қадриятли муносабатларнинг валидлигини тил ўрганишга қўйиладиган талабларнинг вазиятга мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларини касбий-ижодий қобилиятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
талабаларнинг касбий сифатлари мамлакатшуносликка оид билимларни шакллантириш, ўзга тилдаги суҳбатдошнинг фикри ва ҳис туйғуларига мулоқот давомида умуминсоний қадриятлар интрепретацияси орқали таъсир кўрсатиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада, туризм соҳасида талабаларнинг маданиятлараро касбий сифатларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини  таҳлил этишга эришилган;
талабаларнинг чет тилда шахслараро ва маданиятлараро мулоқотини амалга ошириш имкониятлари ижтимоий-маданий компенсатор ва  немис тили фаол лексикасини ўргатишга қаратилган соҳасига оид мавзулар шаклида киритилган ёзма нутқий ҳамда семантик машқлардан фойдаланиш  асосида ривожлантиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси).  Натижада, олий таълим муассасаси талабаларини  чет тилни ўргатиш жараёнида маданиятлараро компетенцияни ривожлантиришга эришилган; 
талабаларнинг мамлакатшуносликка оид билимлари лексик компетенциясини ривожлантиришда юзага келадиган тиллараро лексик муаммоларни таҳлил қилиш индикаторини устувор омил сифатида бириктириш ҳамда коммуникатив ва компетенциявий идентивлигига устуворлик бериш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар 01-Ф1-126 рақамли “Ўзбекистон ёшларида педагогик-психолик етуклик кўрсаткиларини ўрганишни илмий  асослаш ва амалиётга татбиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси).  Натижада, талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш амалий моделини такомиллаштиришга эришилган;
талабалар ижтимой-маданий компетенциялари тил бирликларнинг маданий ахамиятини башоратловчи сабаб-қадриятли муносабатларнинг валидлигини тил ўрганишга қўйиладиган талабларнинг вазиятга мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 02-744215-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясининг ривожланганлик даражаси мониторинги СЕFR баҳолаш мезонлари орқали  аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish