Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикова Малика Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарилувчи электромагнит вибрацион двигателлар асосида вибрацион машиналарнинг энергия самарадорлигини ошириш”, 
05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”,
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т366.
Илмий раҳбар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович - техника фанлари доктори, профессор; Шавазов Абдулатиф Ачилович - техника фанлари бўйича PhD, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқариладиган электромагнит вибрацион двигателлар асосида вибрацион машиналарининг энергия самарадорлигини, унинг ночизиқли элементлари боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
частотавий бошқарувчи электромагнит вибрацион двигателнинг математик модели механик ва электромагнит катталиклар асосида ишлаб чиқилган;
частотавий бошқарувчи электромагнит вибрацион двигателнинг ҳисоблаш усули механик ва электромагнит катталикларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
электромагнит вибрацион двигателида магнит оқим тарқалишини ва якорда ҳосил бўлувчи тортишиш кучини ҳисоблаш алгоритми электромагнит ўтказгичининг ночизиқли тўйиниш иш режими асосида ишлаб чиқилган;
бошқариладиган электромагнит вибрацион двигател билан бир фазали параллел инверторининг функционал схемаси энергия самарадорлигини оширувчи импулс кенглиги ўзгартиргичи орқали такомиллаштирилган;
частотавий бошқариладиган электромагнит вибрацион двигателнинг функционал схемаси энергия самарадорлигини таъминловчи микроконтроллер бошқарув тизими асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бошқарилувчи электромагнит вибрацион двигателлар асосида вибрацион машиналарининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
механик ва электромагнит катталикларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда частотавий бошқарувчи электромагнит вибрацион двигателнинг ҳисоблаш усули “Интер-Рохат” АЖ қўшма корхонасида жорий этилган (Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 21 январдаги № 02-07/156-2-сон маълумотномаси). Натижада, электромагнит вибрацион двигатели резонанс режимда ишлашини таъминлаш орқали энергия самарадорлигини  20-30%га оширишга эришилган.
бошқарувчи электромагнит вибрацион двигателнинг математик модели ва магнит оқим тарқалишини ҳисоблаш алгоритми “Интер-Рохат” АЖ қўшма корхонасида жорий этилган (Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 21 январдаги № 02-07/156-2-сон маълумотномаси). Натижада, ЭМВД ишчи органидаги ўзгарувчи маҳсулот оғирлигига мос келувчи резонанс частотасини 3-5% аниқликда ҳисоблаш имконини берган.
импулс кенглиги ўзгартиргичини микроконтроллер бошқарув тизими асосида электромагнит вибрацион двигател билан бир фазали параллел инверторини функционал схемаси “Интер-Рохат” АЖ қўшма корхонасида жорий этилган (Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 21 январдаги № 02-07/156-1-сон маълумотномаси). Натижада, йилига 3600 кВт*соат электр энергиясини тежаш, шунингдек, ишлаш унумдорлигини 108 тоннага ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish