Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Музаффар Бобокуловичнинг 
фалсафа фан доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мелиоратив насос станцияларнинг энергетик самарадорлигини ошириш», 05.05.01 – «Энергетика тизимлари ва мажмуалари» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Т1620.
Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик технология университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Энергетика муаммолари институти, DSс.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукаррамович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Шукурилло Юлбарсович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «частотали ростлагич-асинхрон мотор-мелиорация насоси-қувур-ҳовза» тизимининг таркибий қисмларини аниқлаш ва оптимал бошқариш асосида мелиоратив насос станциясининг энергетик самарадорлигини оширишдан иборат иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мелиоратив насос станциясининг асинхрон моторини частота ўзгартгич асосида бошқариш усули такомиллаштирилган;
мелиоратив насос станциясининг технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда математик модели ва «асинхрон мотор-насос-ҳавза» тизими ишлаб чиқилган;
«асинхрон мотор-насос-ҳавза» тизимининг энергия ва ресурсларни тежашини ҳисобга олган ҳолда технологик жараённинг белгиланган талабларини таъминлаш асосида мақбул автоматик бошқариладиган тузилма ишлаб чиқилган;
мелиоратив насос станциясининг иш режимини Симплекс усули асосида  оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мелиоратив  насос станцияларнинг энергетик самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мелиоратив насос ускунасининг частотали ростланадиган электр юритмаси Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Пулкан насос станциясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 20-январдаги 04/20-238-сонли маълумотнома). Натижада йиллик иқтисодий самарадолик 112 000 000 (бир юз ўн икки миллион) сўмни ташкил этган.
мелиоратив насос станциясидаги «асинхрон мотор – мелиоратив насос агрегати – қувур – ҳ
авза» бошқариш тизими Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Пулкан насос станциясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 20-январдаги 04/20-238-сонли маълумотнома). Натижада бир йилда 248506 кВт∙соат электр энергия миқдорини тежаш имконини берган;
мелиоратив насос станциясининг оптимал бошқариш алгоритми Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Пулкан насос станциясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 20-январдаги 04/20-238-сонли маълумотнома). Натижада бир йилда сув исрофининг миқдорини 15%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish