Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитбоев Мухаммади Исрапиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1012.
Илмий раҳбар: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товар-моддий захиралар ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобида 1091-«Бир йиллик ўсимликлар» ишчи счётини киритиш зарурлиги илмий асосланган;
харидорлар билан юзага келадиган даъволарни бартараф этиш мақсадида 2840-«Харидорлардан қайтган тайёр маҳсулотлар» ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
товар-моддий захиралар ҳисобидаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида 2991-«Харидорлардан қайтган товарлар» ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
9160-«Харидорлардан қайтган тайёр маҳсулотлар таннархи» ва 9170-«Харидорлардан қайтган товарлар таннархи» ишчи счётларининг товар-моддий захиралар ички аудити объекти таркибига киритиш илмий асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
товар-моддий захиралар ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобида 1091-«Бир йиллик ўсимликлар» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 4 февралдаги 95-сон ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 24 февралдаги 200/03-сон маълумотномалари). Натижада, бир йиллик ўсимликларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида ва тўғри акс эттириш таъминланиб, «Захиралар» номли 2-сон БҲХС ҳамда «Қишлоқ хўжалиги» номли 41-сон БҲХС талабларининг бажарилишига хизмат қилган;
харидорлар билан юзага келадиган даъволарни бартараф этиш мақсадида 2840-«Харидорлардан қайтган тайёр маҳсулотлар» ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш билан боғлиқ таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 4 февралдаги 95-сон ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 24 февралдаги 200/03-сон  маълумотномалари). Бунинг натижасида, харидорлар билан юзага келадиган даъволарнинг бухгалтерия ҳисобида бартараф этилиши таъминланиб, молиявий натижаларнинг тўғри шаклланишига эришилган;
товар-моддий захиралар ҳисобидаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида 2991-«Харидорлардан қайтган товарлар» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 4 февралдаги 95-сон ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 24 февралдаги 200/03-сон  маълумотномалари). Натижада, харидорлардан қайтган товарлар ҳисобининг алоҳида юритилиши таъминланиб, бухгалтерия ахборотларининг аниқлиги ва шаффофлиги ошишига эришилган;
9160-«Харидорлардан қайтган тайёр маҳсулотлар таннархи» ва 9170-«Харидорлардан қайтган товарлар таннархи» ишчи счётларининг товар-моддий захиралар ички аудити объекти таркибига киритиш бўйича таклифи «Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ ички аудит дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 4 февралдаги 95-сон ва «Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2022 йил 24 февралдаги 200/03-сон  маълумотномалари). Бунинг натижасида, товар-моддий захиралар устидан назоратнинг кучайишига ва ички аудит иши сифатининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish