Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиназарова Хидоятхон Ориповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона иқтисодий райони кимё саноати ҳудудий таркибини ривожлантириш ва такомиллаштириш», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Gr59.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори; Эрданов Латиф Нуралиевич, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона иқтисодий районида кимё саноатини янада ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати турли тармоқлари корхоналарини жойлаштириш омилларининг (хомашё, ёқилғи-энергетика, меҳнат ресурслари, истеъмол, технологик, экологик) таъсир даражаси Фарғона иқтисодий районининг табиий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган;
Фарғона иқтисодий райони кимё саноати ихтисослашув коэффициенти кўрсаткичларидан (Ки = 1,04 дан 10,8 гача) келиб чиқиб иқтисодий районда кимё саноати кластерлари тизимини ташкил этиш асосланган;
ArcGIS дастурида кимё саноати ихтисослашуви, маҳсулот ҳажми, корхоналар сони ва жойлашувига оид маълумотлар базасини тузиш асосида Фарғона иқтисодий райони кимё саноатининг мавзули карталари (кимё саноатининг замонавий ҳолати, кимё саноати кластерининг истиқболли ҳудудий тузилиши карталари) яратилган;
математик моделлаштириш орқали Фарғона иқтисодий районида кимё саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона иқтисодий райони кимё саноатини ривожлантириш ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё саноати турли тармоқлари корхоналарини жойлаштириш омилларининг (хомашё, ёқилғи-энергетика, меҳнат ресурслари, истеъмол, технологик, экологик) таъсир даражасини Фарғона иқтисодий районининг табиий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 06/16-01-10/10-4947-сон маълумотномаси). Натижада, водий вилоятларида кимё саноати янги корхоналарини барпо қилиш лойиҳалари доирасида уларни жойлаштириш афзалликлари ва камчиликларини баҳолаш имконияти яратилган;
Фарғона иқтисодий райони вилоятлари кимё саноати ихтисослашув коэффициенти (Ки = 1,04 дан 10,8 гача) кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий районда кимё саноат кластерларини ташкил этиш ишланмаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 06/16-01-10/10-4947-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси маъмурий ҳудудий бирликлар доирасида кимё саноатининг ўсиш қутблари, ўсиш нуқталари ва ривожланмаган нуқталарини аниқлаш имконини берган;
ArcGIS дастурида кимё саноати ихтисослашуви, маҳсулот ҳажми, корхоналар сони ва жойлашувига оид маълумотлар базасини тузиш асосида яратилган Фарғона иқтисодий райони кимё саноатининг мавзули карталари (кимё саноатининг замонавий ҳолати, кимё саноати кластерининг истиқболли ҳудудий тузилиши карталари)дан ҳудуддаги ҳар бир шаҳар ва туманлар кимё саноат карталарини тузишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ ҳузуридаги Ер кадастр агентлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-06768-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳудудларнинг кимё саноати ишлаб чиқариш мавзусидаги карталарнинг маълумотлар базасини бойитиш имконини берган;
математик моделлаштириш орқали Фарғона иқтисодий районида кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги 06/16-01-10/10-4947-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси вилоятларида кимё саноат ишлаб чиқариши бўйича истиқбол йўналишларини белгилаш ва унинг ҳудудий таркибини янада такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish