Сайт тест режимида ишламоқда

Эгамов Беҳзодбек Юлдашалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошқозон ости бези кисталарида турли хирургик даво турларини таққослаб таҳлил қилиш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib1451.
Илмий раҳбар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажонов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд далат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диагностикани ҳамда оптимал жарроҳлик тактикасини танлашни такомиллаштириш орқали ошқозон ости бези кисталари билан касалланган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир панкреатитнинг панкреонекрозга олиб келадиган асоратланган клиник кечишининг ташрихдан кейинги асоратлар частотасини ва оғирлик даражасини объектив баҳолашга имкон берувчи патогномоник мезонлари аниқланган;
касаллик оғир шаклининг турли клиник вариантларида жарроҳлик аралашуви мураккаблигини ташрихдан аввал баҳолаш самарадорлигининг ҳамда ўткир панкреатитнинг кечиш оғирлик даражасини верификациялаш мезонлари аниқланган;
хирургик даволаш усулларини босқичма-босқич қўллаш билан фаол кутиш тактикаси клиник ҳолатни стабиллаштиришга, эндоген интоксикацияни камайтиришга, панкреонекроз асоратлари ривожланишини тўхтатишга, кечиктирилган очиқ ташрих хавфи ва ҳажмини камайтиришга, беморларни яшаб қолишини оширишга имкон бериши исботланган;
жарроҳлик тактикаси ва хирургик аралашув усулини танлаш ошқозон ости безининг постнекротик кистасининг шакли ва капсуласининг қалинлигига, кўп камералилиги ҳамда секвестрларнинг мавжудлигига тўғридан тўғри боғлиқлиги морфологик тадқиқотлар орқали исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ошқозон ости бези постнекротик кисталарида турли хирургик даволаш турларини таққослаб таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ошқозон ости безининг постнекротик кисталарини хирургик даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ошқозон ости безининг постнекротик кисталарини хирургик даволаш тактикасини танлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8н-р/516-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар оператив аралашув турини танлашга дифференциаллашган ёндашувни қўллаш орқали ошқозон ости безининг постнекротик кисталарининг ташхисотини ҳамда хирургик даволаш тактикасини такомиллаштиришга имкон берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ 1- ва 2-сон гепатобилиар хирургия ва жигар трансплантацияси бўлимлари хамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали клиник фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8н-р/516-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш алгоритми ошқозон ости безининг постнекротик кистаси кузатилган беморларда такрорий аралашувлар частотасини 13,0% дан 1,9% гача, ташрихдан кейинги эрта асоратларни 25,9% дан 9,8% гача, госпитал ўлим даражасини 5,6% дан 1,9%гача камайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш