Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббасов Беҳзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «1946-1965 йилларда Ўзбекистон қишлоқларидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда миграцион омилнинг роли (Фарғона водийси материаллари асосида)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4. PhDTar/569.
Илмий раҳбар: Пасилов Баходир Абдуллаевич, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умурзоқович тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади: Фарғона водийсининг 1946–1965 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ички миграциянинг ролини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда республика қишлоқ хўжалигини, биринчи навбатда пахтачиликни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири сифатида эътироф этилгани, Марказий Фарғонада олиб борилган аграр сиёсат оқибатида қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштирилиши, ташкил қилинган хўжаликларни меҳнат ресурслари билан таъминлаш масаласи аҳолини кўчириш ҳисобига ечилганлиги асослаб берилган;
1946–1965 йилларда Марказий Фарғонанинг қўриқ ва бўз ерларига аҳолини кўчиришнинг ҳукумат томонидан аниқ механизми ишлаб чиқилмаганлиги, кишиларнинг янги манзилдаги ноқулай шарт-шароитга мослашиши қийин кечганлиги, қўнимсизлик даражасининг юқори бўлганлиги, бу борада амалга оширилган тадбирларнинг етарли самара бермаганлиги аниқланган;
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида аҳолини кўчириш туфайли юз берган қийинчиликлар, жумладан, аҳолининг узоқ йиллар давомида уй-жой билан таъминланмаганлиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларида хизмат кўрсатиш тизимининг амалда етарли даражада йўлга қўйилмагани далилланган;
Марказий Фарғона (Улуғнор, Мингбулоқ, Ёзёвон районлари)да янги ерларнинг ўзлаштирилиши, суғорма майдонлар ҳажмининг ортиши, миграцион омилнинг қишлоқ хўжалигига кўрсатган таъсири, ҳамда ташкил қилинган колхоз ва совхозларга кўчирилган аҳолининг маиший турмушидаги ижтимоий муаммоларнинг ечими билан боғлиқ бўлган жараёнлар асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсининг 1946–1965 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ички миграциянинг ролига доир ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси вилоятларида юз берган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг кечиши, республика иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг устувор аҳамиятга эга эканлиги, мазкур даврда пахта яккаҳокимлигининг кучайиб бориши оқибатида, Марказий Фарғонада янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва минтақада олиб борилган кўчириш сиёсати ва янги хўжаликларнинг ташкил қилиниши, амалга оширилган жараёнларида миграцион омилнинг роли ва унинг иқтисодиётига кўрсатган таъсири бўйича олинган илмий натижалардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспонатларининг «1946-1965 йилларда Ўзбекистон ССР, жумладан Фарғона водийси вилоятларида юз берган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар» мавзусидаги бўлимларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 03–12–08–399-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музейга ташриф буюрувчиларнинг, айниқса ёш авлодни Фарғона водийсида 1946-1965 йилларда кечган аграр сиёсат ва унинг оқибатлари, жумладан ижтмоий ҳаётдаги зиддиятли ва мураккаб ўзгаришлар, ҳамда ушбу жараёнларнинг асл моҳияти хақидаги тасаввурларининг бойитишга хизмат қилди.
1946-1965 йилларда Фарғона водийси вилоятларидаги чўл ва қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, ушбу ҳудудларда янги хўжаликларнинг ташкил қилиниши, кишиларнинг янги манзилдаги ноқулай шарт-шароитга мослашиши қийин кечганлиги, кўнимсизлик даражасининг юқори бўлганлиги, бу борада амалга оширилган тадбирларнинг етарли самара бермаганлиги каби муаммоларни тарихий фактлар асосида очиб бериш масалалари ЁА–ОТ–0–14679 ЁФ2-15 рақамли «Ўзбекистон маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда ҳамда унинг асосида «Ўзбекистон маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи» номли монографияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 89–03–59 сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 1946-1965 йилларда Фарғона водийсида амалга оширилган аграр сиёсат туфайли кечган ижтимоий-иқтисодий жараёнларда миграцион омилларнинг ролини аниқлаш ҳамда унинг сабаб ва оқибатларини холисона баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish