Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Шароф Мамаражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Композит новли суғориш тармоғида сув оқими динамикасининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2585
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович – техника фанлари доктори, профессор. Сайидов Малик Темирович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Полиэфир смола асосида тайёрланган композит материаллардан суғориш лотокларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шези ва ғадир-будирлик коэффициентларининг  ўзаро бир тамонлама стохастик боғлиқлиги ҳамда энг кичик квадратлар усули асосида ЛК-60, ЛК-80 ва ЛК-100 турдаги суғориш лотоклари учун Шези коэффициентини аниқлашнинг эмпирик ифодаси ишлаб чиқилган. 
Сен-Венан тенгламалар тизими, Коши ва Фруд мезонлари асосида композит материалли суғориш лотокларидаги беқарор сув ҳаракатининг гидравлик модели ишлаб чиқилган. 
Улчовлар назарияси, π-теоремаси ва Коши мезони асосида композит материалли суғориш лотокларидаги гидравлик қаршилик коэффициенти учун ярим эмпирик ифода ишлаб чиқилган. 
Тизим импульси моментини ўзгариши тўғрисидаги теоремага асосан композит материалли лотокларда сув оқимининг кинетик энергияси орқали бошқариладиган гидравлик затвор–регулятор элементларининг гидравлик ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полиэфир смоласи асосида тайёрланган композит материалли суғориш лотокларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:
ЛК-60, ЛК-80 ва ЛК-100 туридаги суғориш лотоклари учун Шези коэффициентини аниқлашнинг эмпирик ҳамда композит материалли суғориш лотокларидаги беқарор сув ҳаракатининг гидравлик хисоблаш усуллари Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 12-апрелдаги MV77714153 рақамли маълумотномаси). Натижада хўжалик ички суғориш тармоқларида 8-10 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилинишига эришилган;
композит материалли суғориш лотокларидаги гидравлик қаршилик коэффициентини ҳамда сув оқимининг кинетик энергияси орқали бошқариладиган гидравлик затвор–регулятор элементларининг гидравлик ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 12-апрелдаги MV77714153 рақамли маълумотномаси). Натижада электр энергия харажатлари 1,5 фоизга камайтирилиб, хўжалик ички суғориш тармоқларида 5-7 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилинишига эришилган;
диссертация доирасида полиэфир смоласи асосидаги композитлардан тайёрланган ЛК-60, ЛК-80 ва ЛК-100 туридаги суғориш лотокларининг техник шарти ишлаб чиқилиб, сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа муассасалари ҳамда қурилиш инвест корхоналари фаолиятига тадбиқ этилди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 12-апрелдаги MV77714153 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа муассасалари ҳамда “Сув қурилиш инвест” корҳоналари учун полиэфир смоласи асосидаги композитлардан тайёрланган ЛК-60, ЛК-80 ва ЛК-100 туридаги суғориш лотокларининг гидравлик ҳисоблаш ишларини амалга ошириш учун меъёрий хўжжат ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish