Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетов Эркабой Юсубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped187. 
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеўмуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий  компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида шакллантириладиган таянч ҳаётий компетенцияларнинг таркибий қисмлари уларнинг индивидуаллиги, конвергент ва дивергент тафаккур юритиш усуллари ҳамда когнитивлик даражасини фаолиятли ёндашувга устиворлик бериш асосида тадрижий ривожлантириш параметрлари аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари интеллектуал-баҳоловчи, мантиқий фикрлашга ундовчи машқ ва топшириқларни бажариш жараёнини жадаллаштирувчи педагогик механизмларни қўллаш, ғояларни генерациялаш кўникмаларини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;  
бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш тизими тадрижийлик ва педагогик қўллаб-қувватлашга асосланган ўқув материалларини йирик блокларга бирлаштиришнинг прагматик кўрсаткичини ҳисобга олиш асосида аниқланган; 
бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш технологиясининг процессуал компоненти мақсадга интилиш, режалаштириш, рефлексиялаш, ўқув-билув фаолиятини мустақил баҳолаш босқичларида назорат дарсларини форматив баҳолашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида шакллантириладиган таянч ҳаётий компетенцияларнинг таркибий қисмлари уларнинг индивидуаллиги,   конвергент ва дивергент тафаккур юритиш усуллари ҳамда когнитивлик даражасини тадрижий ривожлантириш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич синфда математикани ўқитиш” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500 сонли буйруғига асосан берилган 500-108 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ушбу таклифлар бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаётий компетенцияларни шаллантиришга доир ўқув фаолияти натижаларини самарали белгилаб олишга хизмат қилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари интеллектуал-баҳоловчи, мантиқий фикрлашга ундовчи машқ ва топшириқларни бажариш жараёнини фаоллаштирувчи механизмларни қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552. “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 й.й.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот иниститутининг 2022 йил 22 февралдаги 01/15-09/45-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ахборотлар билан ишлаш, мантиқий фикрлаш, креатив фаоллик, хаётий вазиятларга мослашувчанлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш тизими тадрижийлик ва педагогик қўллаб-қувватлашга асосланган ўқув материалларини йирик блокларга бирлаштиришнинг прагматик кўрсаткичини ҳисобга олиш асосида ва бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш технологиясининг процессуал компоненти мақсадга интилиш, режалаштириш, рефлексиялаш, ўқув-билув фаолиятини мустақил баҳолаш босқичларида назорат дарсларини тизимли ташкил этиш асосида таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0910185149. “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот иниститутининг 2022 йил 22 февралдаги 01/15-09/45-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар бошланғич синф ўқувчиларида таянч ҳаётий компетенцияларни шакллантириш технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish