Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаев Илхом Туракуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсультларда неврологик ўзгаришларни комплекс даволашда игнарефлексотерапиянинг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2270.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсульт билан касалланган беморларда касалликнинг келиб чиқиш патогенезидан қатъий назар игнарефлекс терапиянинг самарадорлигини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсульт ўтказган беморларда касалликнинг келиб чиқиш патогенезидан қатъий назар  игнарефлексотерапиянинг самарадорлиги шу касаллик кузатилган игнарефлексотерапия қабул қилмаган беморларни қиёсий солиштирма баҳолаш натижалари билан асосланган; 
илк бор касалликни тузалиш омилларини айнан бир касалликнинг турли даврларида хар хил кўринишда намоён бўлиш оқибатлари очиб берилди ва уларни беморларнинг клинико-неврологик ва параклиник натижалари билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
ишемик типдаги цереброваскуляр касалликлари бўлган беморларда даволашдан олди ва кейинги ультра товушли доплерография текшируви натижалар тахлил килиниб  игнарефлексотерапиянинг умумий давога кўшимча қўлланилганида мия қон оқими  даражасига ижобий таъсирлари исботланган;
когнитив бузилишлари мавжуд ишемик бузилишлари бор беморларнинг стандарт даво чораларига ИРТнинг қўлланилиши, клинико-неврологик даво самарадорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсультлардан сўнг игнарефлекс терапиясини клиник-неврологик хусусиятларга таьсирини ўрганиш ҳамда  мушаклар характ, сезги, нутқ бузилишларини тиклаш ва даволашда олинган илмий натижалар асосида:
ишемик инсульт билан оғриган беморларда неврологик дефицитларни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ишемик инсульт билан оғриган беморларда игнарефлексотерпия самарадорлигини баҳолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.10.2021 йилдаги 8н-р/969-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси ташхисотни такомиллаштириш, даволаш муддатини қисқартириш ва юз нерви невропатияси асоратларининг олдини олишга имкон берган;
ишемик инсульт билан оғриган беморларда клиник ва инструментал текширувлар бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ишемик инсульт билан касалланган беморларда игнарефлексотерапия ташҳис усулини мукаммаллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.10.2021 йилдаги 8н-р/970-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси ишемик инсульт билан оғриган беморлар қисқа муддатда соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида ташхислаш ҳамда даво самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ўтказилган тадқиқотлар натижалари Жондор туман , Пешку туман,  Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро шаҳридаги “Азизмед-Шифо” МЧЖ амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йилда 21-декабрдаги 8н-з/555-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши. Ишемик инсульт касаллиги асоратларини ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириб, даволаш давомийлигини қисқартириш, асоратлар сонини камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish