Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Шокир Рўзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак касалликлари мавжуд беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматитнинг кечиши ва даволашнинг ўзига хослиги”, 14.00.21 – Стоматология. (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1221.
Илмий раҳбар: Ғаффоров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт унверситети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Камилов Ҳайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдувакилов Жаҳонгир Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.К. Акунбаев номидаги Қирғизистон тиббиёт  академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги фонида кечувчи сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни клиник кечишини  ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали буйрак касалликлари билан  оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қайталанувчи афтоз стоматити клиникаси - ўзига хос чуқур яра ҳосил бўлиши, тез қонаши, ўта оғриқли ва яранинг битиш жараёни одатдагидан икки баробар муддатгача узоқ давом этиши асосланган.
илк бор сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда сурункали қайталанувчи афтоз стоматит жароҳатида умумий тана ҳарорати-субфибрил, сурункали лохаслик; оғиз бўшлиғи  IgA, IgM, IgG,  sIgA ностабиллиги, қон таркиби лимфоцитлари сони ҳамда сўлакда патоген микроблар ортиши билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор СБК билан оғриган беморлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қайталанувчи афтоз стоматити жароҳати яраси чуқурлашиб бориши, оғриқ регионал лимфа тугунларига тарқаши, қон ва сўлак таркибида патоген микроблар кўпайишига бемор танасининг жавоб реакцияси эканлиги асосланган;
илк бор СБК билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати афтозли жароҳатини даволаш «Занжабил», «Мирра ўти» дамламалари ва  «Алоэ вера» мойи ва «лактобактерин» қўлланилиб юқори самарага эришилиши асосланган.
IV. Тақиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали буйрак касалликларида қайталанувчи афтоз стоматит элементлари билан жароҳатланган беморларда ташхислаш ва даволашда олинган илмий натижалар асосида: 
сурункали буйрак касалликлари негизида кечаётган  сурункали қайталанувчи афтоз стоматит билан касалланган беморлар орасида ташхислашдаги ёндашув хусусиятларига қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллиги негизида, сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8/520-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак хасталикларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги афтозли жароҳат элементларини ташҳислаш ва даволашни самарали амалга ошириш имконини берган; 
сурункали буйрак касалликлари негизида кечаётган сурункали қайталанувчи афтоз стоматит билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашнинг мукаммаллаштирилган самарали хусусиятлари бўйича тадыиыотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллиги негизида сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни комплекс даволаш усулини уйғунлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8/519-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллиги негизида СҚАСнинг кечишида ташхислаш ва даволашни самарали амалга ошириш имконини берган;
сурункали буйрак касалликллари негизида кечаётган сурункали қайталанувчи афтоз стоматит билан касалланган беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш, даволашдаги ишлаб чиқилган самарали усулларни амалиётга тадбиқ этиш борасида олиб борилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри ва вилояти стоматология клиникаларида, Наманган ва Хоразм вилояти болалар ва катталар стоматологик поликлиникаларда тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлидаги 8/243 сон маълумотномаси). Олинган натижалар сурункали буйрак касаллиги негизида кечаётган оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг афтозли жароҳатларини ўз вақтида ташхислаш сифатини яхшилашга, даволаш даврини қисқартиришга, ремиссия даврини узайтиришга ва асоратлар сонини камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish