Sayt test rejimida ishlamoqda

Индиаминова Гавхар Нуриддин кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ақли заиф болалар учун ихтисослашти-рилган махсус мактаб тарбияланувчиларига стоматологик ёрдам кўрсатишни оптималлаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib.1436.
Илмий раҳбар: Зойиров Тўлқин Эльназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослашган махсус мактабларда тарбияланувчи ақли заиф болаларнинг доимий тишлар кариес касаллигини эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослашган махсус мактабларда тарбияланувчи ақли заиф болаларда яшаш муҳити, овқатланиш режими, Даун синдроми мавжудлиги билан доимий тишлар кариеси тарқалиши, интенсивлиги орасидаги боғлиқлик тиш эмали резистентлиги курсаткичининг нисбатан юкорилиги сабабли узаро богликлиги аниқланган;
ақли заиф болаларда кариесоген ҳисобланган Streptococcus турининг юқори бўлиши организмнинг иммун холатини пасайтириши, қон томир деворидаги яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши натижасида ривожланиши патогенетик асосланган;
илк бор доимий тишлар кариеси тарқалиши кўрсаткичлари ва тиш караши микрофлораси таҳлиллари асосида ақли заиф болаларда индивидуал ёндашув орқали оғиз бўшлиғи гигиенаси холатини баҳолаш чора тадбирлар самарадорлиги асосланган; 
илк бор ақли заиф болаларда доимий тишлар фиссураларини герметиклашда АРТ-методикаси асосида озонни қўллаш натижасида тукима микроцеркуляциясини тиклаш ва бактериоцид таъсири  натижасида комбинирланган терапия самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб тарбияланувчиларига стоматологик ёрдам кўрсатишни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ақлий ривожланишда нуқсони мавжуд болаларда стоматологик касалликларнинг тарқалиши, ушбу тоифа болаларда диагностиканинг ва даволашнинг мураккаблиги сабабли махсус озонотерапияни қўллаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ақли ривожланиш нуқсони мавжуд болаларда кариес ва пародонт касалликлари профилактикаси жараёнида қўлланиладиган махсус замонавий усуллар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/197-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ақли заиф болаларда тиш касалликларини даволашда озонотерапия усулини қўллаш орқали касалликнинг даволаш самарадорлигини ошириш ва сурункали турларига ўтиш имкониятини камайтириш имконини берган;
ақли ривожланишда нуқсони мавжуд болаларда стоматологик касалликлар кўрсаткичини ва уларга стоматологик ёрдам кўрсатишда дуч келинадиган бир канча қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда махсус профилактик дастур самарадорлигини бахолаш ва жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ақли ривожланиш нуқсони мавжуд болаларда махсус дастур асосида стоматологик ёрдам кўрсатиш мезони» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/196-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома тиш касалликларини профилактикасини дастур асосида оптималлаштириш йўли орқали тиш касалликлар ривожланишини камайтириш имконини берган;
ақли ривожланиш нуқсони мавжуд болаларда кариес ва пародонт касалликларининг эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Навойи шахар тиббиёт бирлашмаси хамда Самарқанд вилояти ихтисослаштирилган болалар стомотологик поликлиникасининг клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябр 8н-з/366- сонли малумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташхислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish