Атакулова Наргиза Абдиганиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рух электролити таркибидаги селен ва теллур ионларини аниқлаш ва ажратиш услубини такомиллаштириш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/К455.
Илмий раҳбар: Зияев Дилшод Абдуллаевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Усмонова Хилола Умматалиевна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рух электролити таркибидаги селен ва теллур ионларини аниқлашнинг инверсион-вольтамперометрик услубларини ишлаб чиқиш ҳамда ажратиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рух электролити таркибидаги селен ва теллур ионларини Fe(OH)3 аммиакли муҳитда танлаб чўктиришга эришилган;
илк бор селен ва теллур ионларини симоб, мис ва кадмий кўмир пастали электродда аниқлаш сезгирлиги ва танлаб таъсир этувчанлиги оширилган;
илк бор симоб мисли, симоб кадмийли кўмир пастали электродлар билан танланган оптимал шароитларда, инверсион - вольтамперометрик усулда селен ва теллур ионларининг ярим тўлқин потенциали селен 0,25В, теллурники эса -0,29В га тенглиги аниқланган;
селен(IV) ва теллур(II) ионларини аниқлашга ҳалақит берувчи катионларининг таъсири камайтирилган хамда ишлаб чиқилган усулнинг нисбий стандарт четланиши 0,013 дан ошмаслиги исботланган;
ишлаб чиқилган инверсион-вольтамперометрик усул билан селен ва теллур ионларини аниқлаш усулларининг қуйи аниқлаш чегаралари топилган ва хатолик 5 % дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишлаб чиқилган усул селен ва теллур ионларини ажратиш ва концентрлаш ҳамда аниқлашнинг инверсион вольтамперометрик усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган селен ва теллур ионларини танлаб чўктириш усули Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 4 мартдаги 0089-сон маълумотномаси). Натижада, селен ва теллурни танлаб эритиш орқали, соф рух метали ажратиб олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган селен ва теллур ионларини инверсион-вольтамперометрик аниқлаш усули Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 18 февралдаги 243-сон маълумотномаси). Натижада, селен ва теллур ионларини юқори сезгирликда аниқлаш имконини берган.