Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансурова Махина Яшнаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрон бизнес интеграллашган компьютер тизимининг моделлари ва дастурий мажмуалари», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/T2373
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Якубов Мақсадхон Султаниязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Керимов Камил Фикратович, техника фанлари доктори, доцент; Нуржанов Фурқатбек Рейимберганович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон бизнес интеграллашган компютер тизимининг модели ва дастурий мажмуаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корхоналар бизнес-жараёнларининг ташкилий-функционал тузилмасининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш асосида интеграллашган электрон бизнес тизимини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари аниқланган;
тижорат фаолияти учун устувор омилларни таснифлаш ва танлаш асосида бизнес жараёнларини бошқаришнинг компьютер тизимини моделлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
Мамдани норавшан мантиқ аппарати ёрдамида қоидалар базасини яратиш орқали корхона бизнес-жараёнларини ителлектуал автоматлаштирилган бошқариш модели ишлаб чиқилган;
электрон тўловлар технологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган электрон бизнеснинг компьютер тизими учун дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган;
электрон бизнеснинг интеграллашган компютер тизимларини бошқариш тизимининг ташкилий-функционал инфратузилмаси эксперт баҳолаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: электрон бизнес интеграллашган компьютер тизимининг моделлари ва дастурий мажмуаси бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
назорат схемаларидан фойдаланиш (график тасвир) асосида, мутахассисларнинг рақамли маълумотлари асосида жараёнларнинг доимий мониторинги асосида, бизнес-жараёнларнинг ҳолатини мониторингини амалга оширишни таъминлади. Олинган натижалар “Effect Consulting” МЧЖда жорий этилиб, кутилаётган йиллик иқтисодий самара 148 млн.сўмни ташкил этган (33-8/8045-сон маълумотнома);
ишлаб чиқилган қоидалар базаси, Мамдани норавшан мантиқ аппарати ёрдамида бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва оқилона бошқариш учун ишлаб чиқилган моделлар электрон бизнеснинг электрон тўлов технологияларини такомиллаштириш имконини берди. Олинган натижалар “AKFA EXTRUCTIONS” МЧЖда жорий этилган ва кутилаётган йиллик иқтисодий самара 167 млн.сўмни ташкил этган (33-8/8045-сон маълумотнома);
ишлаб чиқилган интерактив хизматларни тақдим этиш ташкилий-функционал механизм структураси ва дастурий мажмуаларнинг, электрон бизнеснинг интеграллашган компьютер тизимлари мижозлар ва етказиб берувчилар ўртасида реал вақт режимда тезкор ахборот алмашинувини таъминлади. Олинган натижалар “Alto Aluminium” МЧЖда жорий этилди ва кутилаётган йиллик иқтисодий самара 306 млн.сўмни ташкил этган (33-8/8045-сон маълумотнома);
ишлаб чиқилган электрон бизнес компьютер тизимининг дастурий мажмуалари ва моделлар, бизнес-жараёнларни интеллектуал бошқариш модели “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини назорат қилиш Республика маркази” ДУК жорий этилди, олинган натижалар адекват деб баҳоланди ва статистик назоратнинг белгиланган чегаралари доирасида эканлиги баҳоланган (33-8/8045-сон маълумотнома).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish