Абдумаликов Акмалжон Абдухолиқ ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инфокоммуникация объектларининг энергия таъминотини масофадан мониторинг алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуалари», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T1967
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Зайнидинов Хакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтиёр Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инфокоммуникация объектлари энергия таьминоти манбаларини масофадан мониторинг қилиш жараёни моделлари, алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инфокоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини мониторинг аппарати ва унинг функционал тузилмалари ишлаб чиқилган;
инфокоммуникация объектларининг энергия таъминоти манбаларини мониторинг аппаратида кечаётган сигнал ўзгартириш жараёнларини граф ва аналитик модели ишлаб чиқилган;
энергия таъминоти манбаларини масофадан мониторинг алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасини функционал модуллари ишлаб чиқилган;
энергия таъминоти манбаларини масофадан мониторингининг аппарат ва дастурий мажмуаси функционал модулларини ўзаро интеграциялашувчи тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: энергия таьминоти манбаларини масофадан мониторинги учун ишлаб чиқилган аппарат-дастурий мажмуани амалиётда тажриба синовдан ўтказишдан олинган натижалар асосида:
инфокоммуникация объектларининг энергия таъминоти мониторинги қурилмалари жараёнларининг бирламчи катталикларини иккиламчи сигналга ўзгартириш аппаратини физик ва аналитик модели ҳамда тадқиқ алгоритмларни бўйича олинган натижалар асосида бирламчи электр катталикларни чиқиш сигналларига ўзгартириш қурилмасида кучланиш кўринишидаги иккиламчи сигналларини ҳосил қилиш модели ва тадқиқот алгоритми «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида амалий фаолиятида жорий этилган ва синовдан ўтказилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 май 33-8/2873-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасини амалиётга синовда қўллашдан энергия тежашдаги иқтисодий самара йилига 3% ни ташкил этиши таъминланган;
энергия таъминоти манбаларини масофадан мониторинги учун ишлаб чиқилган аппарат-дастурий мажмуа «NEW ENERGY SERVICES» МЧЖда тажриба синовидан ўтказилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 май 33-8/2873-сон маълумотномаси). Энергия таъминоти манбаларини IoT ва симсиз сенсор тармоқли масофадан мониторинг қилиш аппарат-дастурий мажмуасини амалиётга қўллаш натижасида электр энергия ва ёқилғи ресурсларини тежашга эришилди;
энергия таъминоти мониторингида чиқиш сигналини ҳосил қилиш аппарати, сигнал ўзгартириш жараёнларининг модели ҳамда электр энергия истемолчиларининг юкламаси токига боғлиқ ҳолда назорат миқдорларини аниқлаш ва тадқиқот алгоритми «UMS» MCHЖ Жиззах вилояти Жиззах шахар ҳизмат кўрсатиш маркази амалий фаолиятида жорий этиш синовдан ўтказилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 май 33-8/2873-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида электр энергия манбаларини назоратини аниқлик даражаси 0,5 (яьни ± 0,5 %) фоиз бўлиши таьминланган.