Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрақулов Зафаржон Йигиталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ фаровонлигини таъминлашда фаол инвестицияларнинг ўрни (ижтимоий-фалсафий таҳлил)»: 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal398. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қамбаров Абдумутал Аҳаджонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атакулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ фаровонлигини таъминлашда фаол инвестицияларнинг прогрессив аҳамияти ва унинг ўзига хос жиҳатларини ижтимоий-фалсафий асосда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг турмуш даражаси фаровонликнинг ташқи (моддий таъминланганлик), ички (оила, бахт, муваффақият), жисмоний (соғлиқ) каби уч стимули билан ўзаро пропорционал шаклда ривожлантириш давлатнинг реал ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи прагматик сиёсатдаги кўп қиррали субстанциялар эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
халқ фаровонлигини таъминлаш ижтимоий фаровон давлат инфратузилмасининг институционал тизимлари, конструктив атрибутлари ҳамда детерминизмини таъминловчи рационал кўрсаткичлар эканлиги исботланган;
халқ фаровонлиги ва фаол инвестициялар динамикаси, икки векторли даромадни ортиб бориши ва инсон салоҳиятини ривожланишининг акмеологик жиҳатлари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишни таъминлашнинг кенг қамровли воситаси эканлиги асосланган; 
инвестицияларни иқтисодиёт тизимларида аутсорсинг тизими орқали фаоллаштириш инсон капитали динамикасининг ўсиб боришини таъминлаши, дифференциал равишда давлат, жамият ва шахс муносабатларининг рационаллашувига, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг корреляцион ривожланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ фаровонлигини таъминлашда фаол инвестицияларнинг ўрни бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида: 
аҳолининг турмуш даражаси фаровонликнинг ташқи ва ички стимуллари билан боғлиқ ҳолда фуқаролар турмуш даражаси сифатининг ошиб боришига, иқтисодий барқарорлик, кафолатланган ижтимоий таъминот ҳамда ижтимоий муносабатлар билан диалектик алоқадорлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли 2015-2017 йилдаги «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзусидаги фундаментал грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2021 йил 13 сентябрдаги 01-2486-сон маълумотномаси). Натижада  аҳолининг ижтимоий фаровон турмуш тарзини юксалтириш билан бир қаторда давлатнинг реал ижтимоий-иқтисодий шароитларини ифодаловчи кўп қиррали прагматик сиёсати самарадорлигини ошишига хизмат қилган;  
халқ фаровонлигини таъминлашнинг объектив ва субъектив томонлари мамлакатдаги инфратузилмаларнинг институционал тизимлари ҳамда конструктив атрибутлари детерминизмини таъминловчи рационал кўрсаткичлар эканлиги асосида ёшларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти Кенгашининг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижросини амалиётга татбиқ этишга доир лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 29 мартдаги 04-13/577–сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшлар билан жонли мулоқотларини кенгайтириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этган ҳолда ижтимоий фаровон давлат инфратузилмасининг институционал тизимлари ривожлантиришга хизмат қилган; 
халқ фаровонлиги ва фаол инвестициялар динамикасининг икки векторли прогрессив ҳаракати функциялари ёшларнинг иқтисодий фаоллигини ошириши, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»да назарда тутилган хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган чора-тадбирларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти бўлими томонидан амалга оширишга мўлжалланган режаларнинг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2898-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яратиш, меҳнат омилларининг иқтисодиётга таъсири ва фаровонликнинг ортиб бориши фонида инсон салоҳиятини ривожланишининг акмеологик жиҳатлари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишни таъминлашнинг  кенг қамровли воситаси сифатида намоён бўлувчи инсон салоҳиятининг ўсиб боришига хизмат қилган; 
инвестицияларни иқтисодиёт тизимларида аутсорсинг тизими орқали фаоллаштириш инсон капитали динамикасининг ўсиб боришини таъминлаши, дифференциал равишда давлат, жамият ва шахс муносабатларининг рационаллашувига, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг корреляцион ривожланишига олиб келишига доир таклиф ва тавсиялардан Фарғона вилояти туманларида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 13 апрелдаги 11/03-15-2898-сон маълумотномаси). Натижалар тадбиркорларнинг ўз фаолиятларини эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида ривожлантиришнинг афзалликлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига, аҳоли моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг корреляцион ривожланишига олиб келишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish