Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуржанов Сабит Узакбаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистон даврий матбуоти тарихи (1924-1953 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхати олинган рақам: В2021.3.DSc/Tar16.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шамсутдинов Рустамбек Шамсутдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Яхшибека Атамуратовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 1924-1953 йилларда Қорақалпоғистонда даврий матбуотнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, унинг совет ҳокимияти сиёсатини ахборот ва мафкуравий жиҳатдан таъминлашдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистонда газета ишини ривожлантириш жараёни аҳолининг оммавий онги ва дунёқарашига таъсир ўтказиш ва моделлаштириш, совет ҳукуматининг репрессив сиёсатини ахборот-тарғибот жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга оширишнинг кучли воситаси сифатида анъанавий қорақалпоқ жамиятининг мавжуд тизимини трансформация қилишга қаратилган агрессив ташвиқот-тарғибот компанияни амалга ошириш амалиёти билан бевосита боғлиқ эканлиги исботланган;
Қорақалпоғистон даврий матбуоти кучли цензура сабабли совет ҳокимияти идеологемаларини оммавий онгга киритиш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун фаол фойдаланилган тарғибот ва ташвиқот воситаси сифатидаги роли очиб берилган;
1920-1930-йилларда шаклланган маҳаллий нашрлар клуб-кутубхона ишини ривожлантириш, маҳаллий фаолларнинг ўзини-ўзи тарбиялаш ва динга қарши тарғиботни кучайтиришга қаратилган нуқтаи назар, муносабат, стереотиплар, образлар ва хулқ-атвор паттернларининг ахборот босими воситаси сифатида совет-партия аппарати марказий нашрларининг тарғибот усулларини айнан такрорлаганлиги асосланган;
1950-йиллардаги Қорақалпоғистон матбуоти саҳифаларида маданият ва маънавий соҳани ривожлантиришнинг ғоявий асосларини шакллантиришда ижтимоий-маданий масалалар очерк, мақола партия ва совет раҳбарлари, етакчи маданият арбобларининг нутқлари шаклида тақдим этилганлиги, газеталар илмий билимлар ва тарихий маълумотларни оммавийлаштирувчи сифатида фаолият юритганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда Қорақалпоғистон матбуотининг республикадаги маданий жараёнларнинг  ривожланишига салбий таъсир кўрсатган ғоявий ва адабий дискурс, яъни адабиётнинг ғоявий изчиллиги йўналишидаги фаолияти оқибатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон даврий матбуоти тарихи ва унинг совет ҳукуматининг сиёсий-мафкуравий кампанияларини амалга оширишдаги ролини ҳар томонлама ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
оммавий онги ва дунёқарашига таъсир ўтказиш ва моделлаштириш, совет ҳукуматининг репрессив сиёсатини ахборот-тарғибот жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга оширишнинг кучли воситасига айланиб, анъанавий қорақалпоқ жамиятининг мавжуд тизимини трансформация қилишга қаратилган агрессив ташвиқот-тарғибот кампанияни амалга ошириш амалиёти билан бевосита боғлиқ эканлиги билан боғлиқ натижалардан Ф1-ФА-0-19794 ФА-Ф1-Г001 «Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида. Амударёнинг қуйи оқимидаги шаҳар ва шаҳар маданияти тарихий истиқболда» номли фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 17 ноябрдаги 351-сон маълумотномаси) Натижада Қорақалпоғистонда 1930-1950 йиллардаги қатағонлар, урушдан қорақалпоқ жамиятида трансформация жараёнларининг назарий масалалари очиб берилган;
Қорақалпоғистон даврий матбуотнинг совет ҳокимияти идеологемаларини оммавий онгга киритиш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун фаол фойдаланилган тарғибот ва ташвиқот воситаси сифатида роль ўйнаганлигига оид натижалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали томонидан 2012-2014 йилларда А1-ХТ-0-92997 «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари» амалий лойиҳасининг амалга оширилиши жараёнида фойдаланилган (2021 йил 15 декабрдаги 15-сонли маълумот). Натижада совет ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги оммавий кампанияларини ахборот-мафкуравий қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, уни ташвиқот ва тарғибот воситаси очиб берилган;
1920-1930 йилларда шаклланган маҳаллий нашрлар клуб-кутубхона ишини ривожлантириш, маҳаллий фаолларнинг ўзини ўзи тарбиялаш ва динга қарши тарғиботни кучайтиришга қаратилган нуқтаи назар, муносабат, стереотиплар, образлар ва хулқ-атвор паттернларининг ахборот босими воситаси сифатида совет-партия аппарати марказий нашрларининг тарғибот усулларини айнан такрорлаганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Тарих ва маданият давлат музейида ўлканинг даврий нашрлари тарихига бағишланган экспозиция материалларини ташкил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги 2-03/1883-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари музейга ташриф буюрувчиларда 1930-1950 йиллардаги қатағон қурбонларини бўйича тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
1950-йиллардаги Қорақалпоғистон матбуоти саҳифаларида маданият ва маънавий соҳани ривожлантиришнинг ғоявий асосларини шакллантиришда ижтимоий-маданий масалалар очерк, мақола партия ва совет раҳбарлари, етакчи маданият арбобларининг нутқлари шаклида тақдим этилганлиги, газеталар илмий билимлар ва тарихий маълумотларни оммавийлаштирувчи сифатида фаолият юритганлиги хусусидаги хулосадан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг ижтимоий-сиёсий дастурлар Бош таҳририяти томонидан тайёрланган «Тарихий тулғалар», «Әдилликтиң кайта тиклениўи» телевизион ахборот-маърифат кўрсатувларида, «Фан ва таълим», «Тарийхымызды үйренемиз» радиоэшиттиришларининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 декабрдаги 01-02/61-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши томошабинларда матбуотнинг қатағонлик, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш, совет ҳукуматининг сиёсий-иқтисодий кампанияларининг муҳим воситаси сифатида қатнашганлиги бўйича қарашларини кенгайтириш имконини берган;
Иккинчи жаҳон урушдан кейинги даврда Қорақалпоғистон матбуотининг республикадаги маданий жараёнларнинг янада ривожланишига ғоят салбий таъсир кўрсатган ғоявий ва адабий дискурс сифатида фаолият кўрсатишининг характерига оид натижаларидан «Еркин Қарақалпақстан» газетасининг 95 йиллиги ва «Вести Каракалпакстана» газетасининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ташкиллаштириш ва нашрларини чоп этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши «Еркин Қарақалпақстан» ва «Вести Каракалпакстана» газеталари таҳририятининг 2021 йил 14 декабрдаги 125-сон маълумотномаси). Натижада 1930 йиллар бошида оммавий газеталарнинг қорақалпоқ тилида пайдо бўлиши, журналистлар ва газета ходимлари фаолиятини янгича қарашлар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish