Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусулмонова Камола Ҳусниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили ёзма матнларини лингвистик экспертиза қилиш жараёни, босқичлари ва методлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютеръ лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2 PhD/Fil.1905.
Илмий раҳбар: Менглиев Баҳтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01. 
Расмий оппонентлар: Расулова Матлуба Хамзаевна, филология фанлари доктори, профессор; Усмонова Хуринисо Шароповна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тилшуносликнинг замонавий йўналишларидан бири сифатида лингвистик экспертология моҳиятини асослаш ҳамда айнан ўзбек ёзма матнларида лингвистик экспертиза учун зарур бўлган тилшунослик назарияси ва лисоний механизмларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ёзма матнларида лингвистик экспертизанинг сиёсий нутқлар лингвистик экспертизаси, номланиш бўйича лингвистик экспертиза, новербал нутқий воситалар лингвистик экспертизаси сингари турларининг лингвистик, юридик, экспертологик мезонлари мавжудлиги далилланган;
ҳақорат мазмунидаги конфликтли матнларни лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида лингвист-эксперт асослаши зарур бўлган лингвистик ва мутахассис малакасига таяниладиган ҳолатда экстралингвистик ҳуқуқий жиҳатлар фарқланган ва уларнинг яхлитлиги далилланган;
матн муаллифини аниқлаш билан боғлиқ зиддиятли ҳолатлар қўлёзма матнлар муаллифи, муайян интеллектуал мулк бадиий, илмий, публицистик асар муаллифи, аноним ҳамда ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ хатлар муаллифи мазмуний умумийликка эга эканлиги асосланган;
ўзбек тили ёзма матнларини лингвистик экспертиза қилишда мавжуд муаммоли вазият муаллифни тиклаш, плагиатлик ҳолатини аниқлаш, реклама ва ҳақорат мазмунли матнлар бўйича хулоса беришда лингвистик хусусиятларга мувофиқ экспертиза қилишнинг  методологик асослари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларда ноадабий унсурларнинг ҳудудий хосланиши юзасидан эришилган илмий натижалар асосида: 
лингвистик ва экстралингвистик омиллар қардош туркий тиллар қаторида ўзбек тили матнларида лингвистик экспертиза ўтказиш жараёни билан боғлиқ тадқиқот натижаларини замонавий тилшунослик нуқтаи назаридан лингвистик тадқиқотлар сирасида илмий-таълимий жараёнга татбиқ этиш юзасидан хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши”, ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 3 августдаги 17-01/122-сон маълумотномаси). Натижада лингвистик тадқиқ обекти сифатида конфликтли матнларни таснифлаш тамойиллари такомиллаштирилган;
лингвистик экспертизага доир терминларни фанга олиб кириш, конфликтли матнлардаги ноадабий лексик, грамматик ва фонетик унсурларни аниқлаш методлари юзасидан хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2021-йилларга мўлжалланган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” номли инновацион лойиҳада тўлиқсиз гапларнинг нутқий воқеланишида прагматик омилларнинг ўрни ва ролини ёритишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 04/1-1998-сон маълумотномаси). Натижада суд экспертиза, лингвистик экспертизанинг матн авторизацияси билан боғлиқ ҳолатларида шахс идентификатсиясини ифодаловчи инсон феъл-атворига оид терминлар лойиҳани бойитиш учун хизмат қилган;
муаммоли ёзма матнлар муаллифини аниқлашда лингвистик экспертиза асосий воситалардан бири эканлигини илмий асослаш ва тасдиқлаш, муаллифи номаълум ёзишмалар муаллифини аниқлаш мезонларини аниқлашнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш бўйича хулосалардан ўзбек ёзма матнларида лингвистик экспертизанинг сиёсий нутқлар лингвистик экспертизасига оид хулосалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигининг “ Тил, лисон, нутқ муносабати” деб номланган 2-параграфида мустақил ўқиш учун берилган “Тилга зўровонлик ёки машҳур лингвистик жиноятлар” номли мақолада, “Лисоний зиддият ва унинг турлари” деб номланган 6-параграфда зиддиятли ҳолатларни баён этишда диссертациянинг 1- ва 3-боблари хулосаларидан фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021 йил 20 октябрдаги 04/1-1972-сон маълумотномаси). Натижада лисоной зиддиятни фниқлаш ва унинг моҳиятини ёритишга хизмат қилган;
шахс нутқининг ўзига хос хусусиятларига доир илмий-назарий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Ойдин ҳаёт live” ток-шоуси сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали давлат муассасаси 2021 йил 8 октябрдаги 01-13-1594-сон маълумотномаси). Натижада линвистик экспертизанинг моҳияти, турли конфликтлиг матнларни экспертиза қилиш, шахс нутқини экспертиза қилиш асослари ва зарурати  кенг жамотчилик эьтиборига тақдим этилган;
матн муаллифини аниқлаш билан боғлиқ зиддиятли ҳолатлар:қўлёзма матнлар муаллифи, муайян интеллектуал мулк бадиий, илмий, публицистик асар муаллифи, аноним ҳамда ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ хатлар таҳлили каби маълумотлардан 2021 йил 18 октябрь куни “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Бугуннинг гапи” кўрсатувида дастурлар сценарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасаси 2021 йил 18 октябрдаги 01-16/201-сон маълумотномаси). Натижада амалий тилшунослик ва суд-ҳуқуқ тизимида янгилик сифатида лингвистик экспертизанинг моҳияти, амалий аҳамияти, вазифалари ва жамият тараққиётидаги ўрни масалалари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish