Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзалиев Улуғбек Бегмурзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тарихий-демографик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари (Сирдарё ва Жиззах вилоятлари мисолида, 1956-2020 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tar284.
Илмий раҳбар: Муртазаева Рахбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Ҳалимович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1956–2020 йилларда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида юз берган тарихий-демографик жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирзачўлда ўзлаштирилган ерларга Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона водийсидан маҳаллий аҳолини кўчириб келтириш орқали ишсизликни олдини олиш режалаштирилгани, бироқ, истеъмол сувининг шўрлиги, ернинг шўрланиш даражаси юқорилиги, томорақада ишлаш имконининг йўқлиги, сизот сувлари юқорилиги сабабли аҳоли орасида ўпка сили, онкологик, юрак - қон томири каби касалликларнинг кўпайиб кетганлиги йиллар ўтиши билан кўчиб келган аҳолини маълум қисмини қайтиб кетишига сабаб бўлганлиги аниқланган; 
1963 йилда социалистик хўжасизлик билан илмий исботланмаган ҳолда кўп ҳаражат сарфланган Янги ер шаҳрининг вилоят маркази сифатида танланганлиги, бироқ бу ердан ўтган шамол йўли шаҳар инфратузилмасига жиддий таъсир этганлиги, натижада вилоят пойтахти Гулистонга кўчирилганлиги далилланган;
Жиззах вилояти тоғолди ҳудудларда жойлашганлиги сабабли ўртача умр кўрсаткичи бўйича республикада юқори ўринда турганлиги, чўл ҳудудида жойлашган Сирдарё вилояти ўртача умр кўрсаткичи бўйича энг охирги ўринда турганлиги натижасида аҳоли сони бўйича ҳам Сирдарё вилояти республикада мунтазам охирги ўринда бўлиб келганлиги далилланган; 
ХХ асрнинг охирига келиб мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар таъсирида Сирдарё, Жиззах вилоятларидан рус, украин, қозоқ, қирғиз миллат вакилларининг ўз ватанларига кўчиб кетиши натижасида ҳудудда малакали мутахассисларга, хусусан муҳандис, хирург врач, тил ўқитувчилари кабиларга эҳтиёж сезилиб, бу вилоят демографик манзарасига таъсир этганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1956-2020 йилларда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари мисолида Ўзбекистондаги тарихий–демографик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича бажарилган тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 1956–2020 йиллардаги тарихий–демографик жараёнларга, Мирзачўлда ўзлаштирилган ерларга Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона водийсидан маҳаллий аҳолини кўчириб келтириш орқали ишсизликни олдини олиш режалаштирилгани, бироқ, истеъмол сувининг шўрлиги, ернинг шўрланиш даражаси юқорилиги, томорақада ишлаш имконининг йўқлиги, сизот сувлари юқорилиги сабабли аҳоли орасида ўпка сили, онкологик, юрак - қон томири каби касалликларнинг кўпайиб кетганлиги йиллар ўтиши билан кўчиб келган аҳолини маълум қисмини қайтиб кетишига сабаб бўлганлигига оид  маълумотлардан Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейи экспозияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 8 июндаги 01–12–03–2253-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар мазкур даврни фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари тарихий демографиясини фаолиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг 60-90 йиллари ва мустақиллик йилларида Сирдарё ва Жиззах вилоятларига аҳолининг кўчиб келиши ва республикадан ташқарига миграциясига оид натижалар, шунингдек 1963 йилда социалистик хўжасизлик билан илмий исботланмаган ҳолда кўп ҳаражат сарфланган Янги ер шаҳрининг вилоят маркази сифатида танланганлиги, бироқ бу ердан ўтган шамол йўли шаҳар инфратузилмасига жиддий таъсир этганлиги, натижада вилоят пойтахти Гулистонга кўчирилганлиги каби хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Мавзу” кўрсатувининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 5 августдаги 02-40-748-сон маълумотномаси). Кўрсатувда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги тарихий-демографик жараёнлар ва иқтисодий-ижтимоий ҳаётига оид тарихий жараёнлар, телетомошабинларга таъсирли етказилиб, бугунги обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг ташкил топиши ва бу ҳудудда бўз ерларни ўзлаштириш натижасида аҳолини мажбурий-ихтиёрий кўчириш сиёсати, шунингдек ХХ асрнинг охирига келиб мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар таъсирида Сирдарё, Жиззах вилоятларидан рус, украин, қозоқ, қирғиз миллат вакилларининг ўз ватанларига кўчиб кетиши натижасида ҳудудда малакали мутахассисларга, хусусан муҳандис, хирург врач, тил ўқитувчилари кабиларга эҳтиёж сезилиб, бу вилоят демографик манзарасига таъсир этганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O’zbekiston tarixi” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 02-40-888-сон маълумотномаси). Кўрсатувда Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги тарихий-демографик ўзгаришлар, миграция жараёнларининг ҳудудий жиҳатлари таҳлил қилиниб, бу телетомошабинларга бугунги кундаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ билиш ва англашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish