Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Комилжон Абдикаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жaмол Кaмол шеъриятидa жaнрлaр вa шaкллaр рaнг-бaрaнглиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1336. 
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Умурова Гузал Ҳотамовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамол Камол ижодининг жанрлар ва шакллар ранг-баранглиги,  етакчи поэтик хусусиятлари, ўзига хоc адабий-эcтетик тамойиллари, анъана ва новаторлиги, индивидуал услуб қирраларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамол Камол шеърияти аруз вазнидаги ғазал, рубоий, тарона, қасида, фард, маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, достон каби барқарор қонуниятли, бармоқ ва эркин вазнга мансуб ижтимоий, интим, ҳажвий, бағишлов мазмунидаги ўзгарувчан қолипга эга жанрлар ва шаклларга алоқадорлиги аниқланган;
шоир ижодида мавзу, вазн хилма-хиллиги, қофия, радиф, рефрен(таржеъли) мисра, туроқ, туркум ва шеърий санъатлардаги ташбеҳ, талмеҳ, тажоҳули орифона, ирсолу масал каби миллий анъаналарнинг давомийлиги асосланган;
Жамол Камол шеъриятида халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиёт, жаҳон адабиёти ва ижтимоий даврдан  озиқланиш натижасида замзама, саккизлик, бадиҳа, бебокча, мухаммас каби жанрларнинг вужудга келганлиги очиб берилган;
 шоир достонларида реал воқелик ва ҳаёлот оламининг уйғунлик касб этганлиги, лирик, эпик ва драматик турларнинг трансформациялашуви исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамол Камол шеъриятида жанрлар ва шакллар ранг-баранглигини тадқиқ этиш ва мазкур муаммонинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий натижаларини белгилаш асосида:  
шоир шеъриятида аруз вазнидаги ғазал, рубоий, тарона, қасида, фард, маснавий, мураббаъ, мухаммас,  мусаддас, достон каби барқарор қонуниятли, бармоқ ва эркин вазнга мансуб ижтимоий, интим, ҳажвий, бағишлов мазмунидаги ўзгарувчан қолипга эга жанрлар ва шаклларга алоқадорлиги, шеърий санъатлардаги миллий анъаналарнинг давомийлиги, генезиси, лингвопоэтик хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 28 сентябрдаги 61/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишининг мумтоз адабиёт анъаналарининг ҳозирги шеъриятга кўчиши, жанрлар барҳаётлиги, универсал шеър бадиияти билан боғлиқ томонларининг  илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
шоир шеъриятида халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиёт, жаҳон адабиёти ва ижтимоий даврдан  озиқланиш натижасида замзама, саккизлик, бадиҳа, бебокча мухаммас каби жанрларнинг вужудга келганлиги кабиларнинг ўрганилишидан олинган илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш”  мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 9 октябрдаги 17-01/289-сон маълумотномаси). Натижада,  шеъриятда миллий анъанавийлик масаласини жанр таркиби ва табиати билан боғлаб, қиёсий-типологик жиҳатдан илмий-назарий ёритиш  имконияти яратилган;
Жамол Камол достонларидаги реал воқелик ва ҳаёлот оламининг уйғунлик касб этганлиги, лирик, эпик ва драматик турларнинг трансформациялашуви кабилардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимининг шеърият ва адабий танқид кенгашларида, уюшма қошидаги “Саодат” ижодий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 01-03-/1106-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорлар адабий жараён ҳақидаги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish