Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Земфира Ибрагимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқларнинг анъанавий кийим-кечаклари (XIX аср охири - XX аср)”,  07.00.07 – Этнография, этнология, антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхати олинган рақам: B2022.2.DSc/Tar40.
Илимий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Баллиева Руза Баллиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зунунова Гульчехра Шавкатовна, тарих фанлари доктори; Гюль Эльмира Фатхлбаяновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Фахрутдинов Раиль Равилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқларнинг XIX аср охири - XX асрдаги анъанавий кийим­кечакларини комплекс тарзда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
иқлим шароитлари ва хўжалик юритиш хусусиятларига мослашган олди очиқ типдаги шапан, шекпен, тон, ишик ва ёпиқ типдаги дѳңгелек жаға кѳйлек, қизлар кўйлаги, болалар кийими: ийт кѳйлек, күрте каб кийим-кечаклар турлари ва шаклларининг ривожланишига табиий-иқлим шароитлари ҳамда асосий хўжалик тармоқларини юритишнинг комплекс характери бевосита таъсир этганлиги очиб берилган;
қорақалпоқ аёл ва эркак кийимлари мажмуасининг Марказий Осиё халқларининг шапан, шѳгирме, етик каби кийим турлари ва хоразм ўзбекларининг шундай кийимлари, қорақалпоқ аёллар кийими жегде ва ўзбекча паранжи ҳамда туркманча чырпы кийим-кечакларига ўхшашлиги ва аёллар бош кийими киймешек, аёллар тўни ишик, кѳк кѳйлек каби фарқли жиҳатлари аниқланган;
деҳқончилик, чорвачилик ва балиқчилик фаолиятига оид материалларни аниқлашга ёрдам берадиган этник маркерлар сифатида анъанавий кийимлар тикишда торқа ўсимлик матосидан фойдаланиш, қизил-нилуфар ва қизил-кўк рангдаги чизиқли нақшли рангли матодан устки кийим тикишда фойдаланиш, ёш ҳолатини белгиловчи маркер сифатидаги қизил ва очиқ рангдаги бош кийимлар тайёрлаш каби технологиялари аниқланган;
қорақалпоқ аёлларининг әребек, хәйкел кумуш тақинчоқлардан фойдаланиши, чақалоқларнинг бош кийимларига тақиладиган турли  буюмлар, болаларга тўртта тумоқли бош кийим кийдириш, кўкйўтални даволашда кѳк кѳйлек ямоғидан фойдаланиш, аёлларнинг фарзандсизликдан қутулиши учуш қирқ кўйлак кийиб юриши каби илоҳий, магик хусусиятлари ҳақидаги тасаввурлари очиб берилган;
замонавий кийим намуналарида қўлланиладиган анъанавий бичим тамойиллари, қўлда тикилган безаклар, кийимларни анъанавий безатиш усуллари, кийимлар қисмларига нақш солиш каби миллий кийим-кечаклар элементлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ миллий кийим-кечакларини тадқиқ этишдан олинган натижалардан асосида: 
ХХ аср мобайнида қорақалпоқларнинг анъанавий либосидаги трансформация жараёнлари, қорақалпоқ аёлларининг әребек, хәйкел кумуш тақинчоқлардан фойдаланиши, чақалоқларнинг бош кийимларига тақиладиган турли  буюмлар, болаларга тўртта тумоқли бош кийим кийдириш, кўкйўтални даволашда кѳк кѳйлек ямоғидан фойдаланиш, аёлларнинг фарзандсизликдан қутулиши учуш қирқ кўйлак кийиб юриши каби илоҳий, магик хусусиятлари ҳақидаги тасаввурлари каби натижалар “Қорақалпоғистон тарихи (1991-2015 йй.)” номли амалий лойиҳа доирасида совет даврида халқнинг маданий ҳаётида содир бўлган ўзгаришларга бағишланган бўлимларни очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоқ бўлимининг 2020 йил 8 июндан 10-01/48-сон маълумотномаси). Натижалар анъанавий кийим-кечакларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни ўрнатиш билан боғлиқ табиий жараён бўлиб, ўзга маданиятларнинг элементларини киритиш, кийимларни янги шакллар билан тўлдириш каби жиҳатларни акс эттирган;
XIX-XX асрларда қорақалпоқлар либосининг мажмуавий асоси, иқлим шароитлари ва хўжалик юритиш хусусиятларига мослашган олди очиқ типдаги шапан, шекпен, тон, ишик ва ёпиқ типдаги дѳңгелек жаға кѳйлек, қизлар кўйлаги, болалар кийими: ийт кѳйлек, күрте каб кийим-кечаклар турлари ва шаклларининг ривожланишига табиий-иқлим шароитлари ҳамда асосий хўжалик тармоқларини юритишнинг комплекс характери бевосита таъсир этганлиги аниқланган маълумотлар И.В. Савицкий номли Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг қорақалпоқ миллий-амалий санъати экспозициясини яратишда фойдаланилган (И.В. Савицкий номли Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг 2019 йил 20  мартдаги 2-04/525-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар халқнинг анъанавий маданиятини, қорақалпоқлар кийим-кечакларини таснифлаш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
қорақалпоқ аёл ва эркак кийимлари мажмуасининг Марказий Осиё халқларининг шапан, шѳгирме, етик каби кийим турлари ва хоразм ўзбекларининг шундай кийимлари, қорақалпоқ аёллар кийими жегде ва ўзбекча паранжи ҳамда туркманча чырпы кийим-кечакларига ўхшашлиги ва аёллар бош кийими киймешек, аёллар тўни ишик, кѳк кѳйлек каби фарқли жиҳатлари хусусидаги маълумотлар “Дурдона” кўрсатувида (“Қорақалпоқ эркакларининг анъанавий кийими” туркум кўрсатувларида  “Эркакларнинг анъанавий бош кийимлари”, “Анъанавий аёллар либослари кўк кўйлак кѳк кѳйлек”, “Қизлар бош кийимлари” - “Сәўкеле”, “Қорақалпоқ аёлларининг бош кийимлари” - “Ақ жегде” номли кўрсатувларда) ҳамда Қорақалпоқ телевидениясининг “Ассалам Қарақалпақстан” телекўрсатуви доирасида фойдаланилган (Қорақалпоқстон Республикаси Телерадиокомпанияси 2021 йил 28 апрелдаги 01-02/229-сон  маълумотномаси). Ушбу кўрсатувлар халқнинг бой маънавий меросини тарғиб этиш, кийим-кечаклар билан боғлиқ бўлган анъана ва урф-одатларни ўрганишга ундашда муҳим аҳамият касб этган;
анъанавий кийим-кечакларни тадқиқ этиш бўйича маълумотлардан Бердақ номли Қорақалпоқ давлат академик мусиқали драма театрида саҳна манзаралари ва либосларнинг ишончлилигини талаб қиладиган спектакллар учун кийим-кечаклар эскизлари яратишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Академик мусиқали театрининг 2021 йил 3 майдаги 2-03/877-сон маълумотномаси). Натижалар, декорациялар, кийим-кечаклар қаҳрамонларнинг тавсифномаси ва уларнинг ижтимоий мавқеини, даврнинг ўзига хослиги ва характерини кўрсатувчи ишончли манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish